1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (бешинчи мақола)

15:00 / 27.04.2020 2311 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11. Рамазон тақво ойидир. Рамазон мўмин кишига тақво малакасини бахш этувчи ойдир. Чунки бу ойнинг асосий хоссаси ҳисобланган рўза ибодатининг энг катта натижаси – бу рўзадорда тақво сифатини ҳосил қилишидир.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида Рамазон рўзаси ҳақида шундай марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Сизларга сизлардан олдингиларга рўза фарз қилгани каби рўза фарз қилинди, шоядки тақводор бўлсангиз», деб, рўзанинг асосий фазилатини, хусусиятини баён қилган.

12. Рамазон саховат ойидир. Рамазонда хусусан садақа ва хайру эҳсонларнинг савоби янада кўп ва ажри улуғ бўлади. Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳар доимгидан ҳам кўра кўпроқ саховат қилар эдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг таъбири билан айтганда, эркин шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетардилар. Шунинг учун ҳам мусулмонлар қадимдан закот ибодатини Рамазон ойида адо этишга одатланишган.

Эркин шамол – бу айнан бирор томонга йўналтирилган эмас, балки ҳар тарафга етадиган шамолдир. Бундай шамолнинг баҳраси ҳаммага, учраганки кишига тегади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Рамазонда саховат қилишда худди ўшандай шамолга ўхшаб кетар эдилар, у зот шу қадар қўли очиқ бўлиб кетардиларки, буни оддий сўз билан таърифлаб бўлмаганидан Ибн аббос розияллоҳу анҳумо мазкур таъбирни ишлатишни маъқул кўрганлар.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Сизнинг қайси миллатга мансублигингизнинг Холиққа нима аҳамияти бор Аввало, сиз инсонсиз. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутманг. Миллатингиз билан фахрланманг, чунки давоми...

3701 09:00 / 05.05.2021
Олимлар ҳар бир инсонда бошқаларда учрамайдиган овоз бўлишини айтадилар. Шу боис ҳам махфий сўз ўрнига овоздан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир инсоннинг овози ўзига давоми...

2014 17:00 / 26.11.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк давоми...

2673 20:10 / 16.05.2019
Хаттот Абу Бакрдан ривоят қилинади .Бир фақиҳнинг дастхати жуда хунук эди. Фақиҳлар буни маломат қилишар, .Сенинг ёзувингдан хунук ёзув бўлиши мумкин эмас,, давоми...

3023 08:07 / 11.09.2020