1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тириклай кўмилган қизлар учун йиғлашлари

08:00 / 18.11.2018 5160 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вазийн розияллоҳу анҳу ривоят қилади: 

"Бир одам Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва сўзлай бошлади: "Ё Расулуллоҳ! Биз жаҳолат аҳли эдик. Бутларга сиғинар эдик. Ва қизларимизни тириклай кўмар эдик. Менинг бир қизим бор эди. Гапга тушуниб, чақирса, жавоб берадиган бўлиб қолган эди. У менинг овозимдан жуда хурсанд бўларди. Бир куни ёнимга чақириб, орқамдан эргаштирдим. Оилам ва аҳлимдан узоқ бўлмаган бир қудуқ ёнига бошлаб бордим. Кейин севимли қизимнинг қўлидан тортиб, қудуқ ичига отиб юбордим. Унинг сўнгги сўзлари "Отажон, отажоним!" деб қолиши бўлди".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлай бошладилар. Узоқ йиғладилар. Атрофларида ўтирганлардан бири ҳалиги одамга: "Сен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ғамгин қилдинг!" деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Унга тегманглар! У ўзи учун муҳим бир нарса ҳақида сўрамоқчи", – дедилар. Кейин бояги одамга қараб: "Воқеани қайтадан айтиб бер!" дедилар. У одам яна бир бор сўзлаб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна йиғлай бошладилар, ҳатто кўз ёшлари соқолларини ҳўл қилиб юборди. Кейин бундай дедилар: "Аллоҳ таоло жоҳилият замонида қилинган барча гуноҳларни кечирди. Сен амалингни бошқатдан бошла!" (Доримий).


“Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
386. Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади.Абу Мусо розияллоҳу анҳу бемор бўлди. Шунда ҳушидан кетди. Унинг боши аҳлидан бир аёлнинг қучоғида эди. Шунда давоми...

5277 13:30 / 17.07.2020
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз намозида таҳоратини кетказиб қўйса, бурнини ушласинда, давоми...

3297 14:33 / 19.07.2020
Муҳаммад ибн Исҳоқнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳақидаги китобида қуйидагилар келтирилади«Сўнгра Маккада турганларида давоми...

4306 16:16 / 23.12.2017
Жарийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Кечаси ойга назар солдиларда.Албатта, сизлар Роббингизни мана шу давоми...

4238 10:00 / 19.04.2020