Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Саҳарликда албатта барака бор | Сийрат дарслари (290-дарс)

19:00 / 12.07.2024 2480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

456. Нубайша Ҳузалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ташриқ кунлари еб-ичиш ва Аллоҳнинг зикри кунларидир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

457. Умму Ҳонеънинг мавлоси Абу Муррадан ривоят қилинади:

«У Абдуллоҳ ибн Амр билан унинг отаси Амр ибн Оснинг олдига кирди. Шунда у (Амр ибн Ос) икковига таом қўйди ва (Абу Муррага) «Е», деди. «Мен рўзадорман», деди у. Шунда Амр: «Е! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бу кунлари оғзимиз очиқ юришга буюрар ва уларда рўза тутишдан қайтарар эдилар», деди».

Абу Довуд ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

458. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутмасин. Фақат бир кишининг одатидаги рўза бўлса, ўшани тутсин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

459. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бирортангиз жума куни рўза тутмасин. Фақат ундан олдин ёки кейин тутсангиз, майли», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кечалар ичида жума кечасини бедорликка хосламанглар. Кунлардан жума кунини рўза тутишга хос қилманглар. Фақат бирингизнинг рўза тутадиган кунингиз бўлса, майли», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

460. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда албатта барака бордир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
734. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамлар бошига бир замон келадики, унда қотил нима учун қатл қилганини давоми...

1596 19:00 / 29.08.2025
Макка фатҳи куниРасули акрам амакилари ва эмикдошлари, Ислом душманларига қарши жангларда мислсиз шижоат кўрсатган амир Ҳамза Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

4261 19:04 / 28.04.2017
Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига ўн йил тўлган эди. Ислом учун ўта нозик бир пайт. Ҳар қандай кишининг бир оз мойиллиги ҳам давоми...

4503 16:51 / 26.12.2017
155. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гуруҳ ашъарийлар билан келдим. Биз у зотдан улов давоми...

6241 13:45 / 08.03.2019