1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Ўзим бўлай» ёхуд молга ҳирс қўйиш

18:30 / 19.03.2020 2047 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримда закотнинг фарзлиги ва унинг фазилатлари ҳақида бир неча ояти карималар нозил бўлган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ

«Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз», деган (Нур сураси, 56-оят).

Демак, закот ҳам худди намоз каби фарз ибодатдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш ҳақидаги амр қандай кучга эга бўлса, закот бериш ҳақидаги амр ҳам шундай кучга эгадир. Намоз ўқишни, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишни, шунингдек, закот беришни инкор қилган банда кофир бўлади. Намоз ўқишда, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишда камчиликка йўл қўйган одам осий бўлганидек, закотни адо этишда камчиликка йўл қўйган одам ҳам осий бўлади. Намозни адо этиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатда бўлган киши чин мусулмонлик амалларини адо этган ҳисобланганидек, закотни адо этган одам ҳам чин мусулмонлик амалини адо этган ҳисобланади. Намозни адо этган, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат этган одам жаннатга эришганидек, закотни адо этган одам ҳам жаннатга эришади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

«Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ эшитувчидир, билувчидир» (Тавба сураси, 103-оят).

Закотнинг яна бир номи садақадир. Бизда «садақа» сўзи ихтиёрий хайр-эҳсонга нисбатан айтилса ҳам, араб тилида «закот»ни билдиради. «Закот»ни «садақа» дейиш «садақа» сўзида тасдиқ маъноси борлиги учундир. Чунки ўз молидан иймон-ихлос билан закот чиқариб бериш кишининг иймони ҳақиқий эканининг тасдиғидир. Демак, бу оят ҳам закотнинг фарзлигини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди. Аллоҳ таоло унда мусулмонларнинг молларидан закот олиш уларни поклаш ва тозалаш учун зарур эканини таъкидламоқда.

Биз «поклайсан» деб таржима қилган сўз араб тилида моддий, жисмоний тозалашга нисбатан ишлатилади. «Тозалайсан» деб таржима қилган калимамиз эса руҳий, маънавий тозалаш маъносини англатади. Бундан закот мусулмонлар учун ана шундай катта фойдалар келтиришини билиб оламиз. Аллоҳ таоло:

ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ

«Сизлардан иймон келтирганлар ва инфоқ қилганларга катта ажр бордир», деган (Ҳадид сураси, 7-оят).

Иймон билан инфоқ бирга бўлганида кишига катта фойда келтирар экан. Ушбу оятда мўминларни закот ва бошқа молиявий ибодатларга чорлаш бор.

ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ

«Олтин ва кумушни жамғариб, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг «хушхабар»ини беравер. Бир куни ўша(олтин-кумуш)лар жаҳаннам оташида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!» (дейилур)» (Тавба сураси, 34–35-оятлар).

Ушбу ояти карима нозил бўлган пайтларда одамлар орасида пул сифатида олтин ва кумуш ишлатилган. Маҳаллий бозорларда ҳам, халқаро савдо алоқаларида ҳам ҳисоб-китоб тилла ва кумуш билан олиб борилган. Мол йиғиш ҳам тилла ва кумуш тўплаш билан бўлган. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада олтин ва кумуш тўплаб, бойлик орттирадиганларга эмас, балки уларнинг закотини бермайдиганларга қаттиқ азоблар борлигини баён қилмоқда. Қиёмат куни ўша закоти берилмаган олтин ва кумуш жаҳаннам оловида қиздирилиб, пешоналарига, ёнбошларига ва орқаларига босилиб, азобланишлари айтилмоқда. Ана шундай азоб бериб турилган бир вақтда фаришталар уларга дўқ қилиб:

«Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!» дейишлари уқдирилмоқда.

Ҳа, «ўзим бўлай» деб, молга ҳирс қўйиш, Аллоҳ берган мол-дунёни Аллоҳ йўлида сарфламасдан, босиб ётиш Исломда ана шундай қораланади. Ушбу оятда васф қилинаётган азоблар молининг закотини бермаган кишиларга аталгандир. Ким тўплаган моли қиёмат куни қиздирилиб, пешонасига, ёнбошига ва орқасига босилишини истамаса, уларнинг закотини вақтида бериб юриши керак. Акс ҳолда охират азобидан қочиб қутула олмайди. Аллоҳ таоло ваъдасига хилоф қилмайдиган Зотдир ва У закотни бермаганларни ушбу оятда зикр қилинган азоблар билан албатта азоблайди.

«Мўминнинг нажоти» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни эслаб йиғладилар, ҳатто ердаги тошлар ҳўл бўлиб кетди. У киши шундай дедилар .Умар Исломнинг давоми...

2028 08:10 / 29.10.2019
Бир қария бор эди. Ўзи камбағал бўлса ҳам, саховатли эди, бирон нарса сўраб келган тиланчини қайтармас эди. Эгнига бир чопон ташлаб юрарди. Бир куни қария совқотиб давоми...

1575 08:00 / 05.11.2020
Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин жинлар осмондаги фаришталарнинг гапини ўғринча эшитиб олиб, инсдан бўлган ўз яқинларига етказиб турар давоми...

3401 11:02 / 17.11.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Шайтон бирингизга келиб .Буни ким яратди Уни ким яратди, дейди. Ҳатто .Роббингни давоми...

4461 19:45 / 27.12.2018
Аудиолар

210833 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130096 14:35 / 11.08.2021