1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Неча пул экан?»

02:00 / 09.07.2019 2689 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маслама ибн Абдулмалик Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига келди. Унинг эгнида Миср чойшабидан кийим бор эди. Халифа Умар ибн Абдулазиз: «Буни неча пулга олдинг, Абу Саъид?» деб сўради. Маслама унинг нархини айтди. Халифа: «Нархини бироз туширсанг обрўйинг камайиб қолармиди?» деди. Маслама: «Йўқ», деди. Халифа: «Нархига яна қўшиб берсанг обрўйинг кўтарилиб қолармиди?» деди. Маслама: «Йўқ», деди. Халифа: «Билиб қўй, Маслама, савдолашишнинг афзали бадавлат бўла туриб савдолашишдир. Кечиришнинг афзали жазолашга қодир бўла туриб кечиришдир. Мулойимликнинг афзали волий (ҳоким) бўлгандан кейинги мулойимликдир», деб унга насиҳат қилди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ёлғонни тарк қилса ndash ҳолбуки, у ботилдир ndash унга жаннатнинг саҳнида бир уй давоми...

3736 07:05 / 13.12.2018
Кимда ким банкка қўйган пули кўпайишини истаса, бунинг чорасини излайди. Худди шунингдек, кимки аёли билан ўзаро муҳаббати янада кучайишини истаса, бунинг давоми...

8389 15:30 / 08.07.2019
Аввало инсон қарздор бўлиб қолмаслик учун ҳаракат қилиши лозим. Мўмин банда ҳаётини яхшилаб режалаштириши, иқтисодий ва молиявий ишларни аниқ олиб бориб, давоми...

4679 04:00 / 16.07.2022
Абдуллоҳ ибн Шавзаб айтади .Сулаймон ҳаж қилди. Умар ибн Абдулазиз ҳам у билан бирга эди. Иккови Тоифга келишганда чақмоқ чақиб, момақалдироқ гумбурлади. Сулаймон давоми...

2184 03:04 / 12.12.2019
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021