1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳамма дунёпараст бўлавермайди

16:08 / 05.03.2020 1958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир олим машҳур бир шайх ҳақида эшитиб, ахлоқини ва ботинини поклаш мақсадида узоқ сафарга чиқди. Анча йўл босиб, ўша шайхнинг ҳузурига келди. Унга байъат қилиб, у зотнинг ҳузурида яшай бошлади. Шу аснода унга шайхнинг катта мол-давлати, шон-шавкати ва шоҳона қасри борлиги маълум бўлди. Байъат қилган шайхининг бир қанча хизматкор ва қуллари бор экан. Турли-туман оромбахш ашё-жиҳоз, шунингдек, катта тижоратга эгалик қилар экан. Олимнинг хаёлига «Мен нотўғри жойга келиб қолибман» деган ўй-фикр келди. Чунки тасарруфида шунча нарса бор инсон дунёга ҳирс қўйган бўлади. «Бундай одамнинг ҳузурида эса қандай қилиб динни, зуҳдни ўрганиш мумкин?» деб ўйлади.

Аср вақти яқинлашгунга қадар ақлини мана шундай ўй-фикрлар банд қилди. Шу пайт шайх сайр учун отланди. Олим ҳам унга ҳамроҳ бўлишни истади. Бошқа ҳеч ким уларга шерик бўлмади. Бир чакалакзорга етишганида олимнинг хаёлига бир фикр келди ва шайхга қараб: «Ҳазрат, мен ҳажга боришни ниҳоятда орзу қиламан, дуо қилинг, Аллоҳ таоло менга ҳажга боришни насиб қилсин», деди. Шайх: «Ҳақиқатан, ҳажга боришни қаттиқ истаяпсанми?» деб сўради. Олим: «Ҳа, буни жуда хоҳлайман», деди.

Шу савол-жавоб уч бор қайтарилганидан сўнг шайх бир томонга қараб кета бошлади. Олим ҳам унга эргашди. Улар узоқ юришди. Анча жойгача шу зайлда кетишди, қуёш ҳам ботай деб қолди. Шунда олим қўрқиб: «Ҳазрат, ўзи қаерга кетяпмиз?» деб сўради. Шайх: «Ҳажга кетяпмиз», деб жавоб берди. Олим ҳайрон бўлиб: «Ҳозир шу ердан тўғри ҳажга кетяпмизми?» деб сўради. Шайх: «Ҳа», деди. Олим: «Ҳазрат, менинг ёпинчиғим сизнинг уйингизда қолган эди, ижозат беринг, ақалли шуни олиб келай», деди. Шайх: «Сенинг фақат битта ёпинчиғинг, менинг эса бутун бойлигим, барча мол-мулким қолиб кетяпти-ку!» деб жавоб берди.

Қиссадан ҳисса шуки, олимнинг ёпинчиғи қалбга кирган дунё эди, шайхнинг барча мол-дунёси эса бундай эмас. Чунки шайхнинг мол-мулки қалбидан ташқарида эди. Дунёнинг бирор матоҳи қалбга қаттиқ ўрнашиб, Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолдирса, Аллоҳ ва Унинг Расули итоатига халал бера бошласа, у дунёдир. Қай бир нарса қалбга ўрнашмаса, у дунё эмасдир. Инсоннинг мисоли кема бўлса, дунёнинг мисоли сувдир. Кема сув устида юради. Кема сувсиз юра олмайди. Лекин кеманинг ичига сув кирса, кема чўкиб кетади. Бир шоир айтганидек:

Бордим дарё бўйига,

Кўрдим ажиб томоша.

Кема ичида дарё,

Дарё ичида кема.

Бунинг маъноси шуки, дунёнинг муҳаббати киши қалбига ҳаддан ошиқ ўрнашиб қолса, унинг дунёси ҳам, охирати ҳам хавф остида қолади.

 

Муҳаммад Рафиъ Усмонийнинг «Ислоҳий тақрир» 

китобидан Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

«Ҳилол» журналининг 9- сонидан олинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулхолиқ ибн Абдуллоҳ Абдийдан ривоят қилинади .Кеч кирса, Ато раҳматуллоҳи алайҳ қабристонга бориб, шундай дерди .Эй қабр эгалари, сизлар вафот қилдингиз. Воҳ, давоми...

2723 08:09 / 29.02.2020
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳаммод айтади .Муҳаммад ибн Ҳумайд дунё ҳаётида Аллоҳ учун амал қиладиганлардан бири эди. Ўлимидан кейин уни тушимда кўрдим. Эгнида давоми...

1645 07:10 / 30.05.2019
Исломда Садди зурораrdquo зарарларни тўсиш деган тушунча бор. Яъни ҳаромга борадиган йўлларни ёпиш, девор тутиш маъносида қўлланилади. Ҳар мўмин ва мўмина бунга давоми...

3192 21:10 / 16.03.2019
Фоний ndash ўткинчи дунёни охиратдан устун қўйиш энг аянчли маънавий хасталиклардан бири ҳисобланади. Албатта, фоний дунёга берилиб, унга муҳаббат қўйиб охиратни давоми...

6977 11:59 / 08.08.2018