1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Зардўштлар далилингиз қани? Бизни эшитинг!

11:00 / 30.03.2020 5047 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда зардўштийлик динини илгари сураётган кишиларни кўп ўқияпмиз, уларнинг наздида барча мусулмонлар арабпарастлар экан, энг кўп ишлатилаётган жумласи шу бўляпти. Бу мавзуда берилган фикрларни ўқидим, ҳамма ўз ақидасидан келиб чиқиб муносиб раддиялар беряпти, кошки зардўштийлар буни ўқиса. Келинг, барча обидга ҳам олимга ҳам тушунарли тилда сизлардан бир савол сўрасам.

Сизларнинг динингиз ёки китобингиз ҳақиқатдан Аллоҳдан эканини, ёки сизларнинг тилингизда «Яратгандан» эканини қандай исботлай оласиз? 

Хозир ўрта асрмас ва одамлар анча олдинга ривожланган, шунинг учун асосли далилингиз борми?

Сиз айтгандек ёки кўр-кўрона ота-боболаримиз шу динга эргашган деб, эргашиб кетаверайликми? (Шу жумлага ҳам алоҳида тўхталар эдим, аммо мавзу бу тўғрида эмас).

Агар сиз, Ислом уламосига шундай савол бердингиз деб айтайлик. Умуман фақат сизлар эмас, бошқа дин вакиллари ёки аттеистлар ҳам.

Яхши савол-а?

Ҳар қандай китобни ва ҳар қандай диннинг Аллоҳдан эканини, уни далилини билиш учун аввало замон, давр, вақт синовидан ўтиш керак тўғрими?

Ўтмиш даври мўъжизалар даври бўлган ва Қуръон энг катта мўъжизадир, ундан кейин адабиёт ва шеърият даври келди. Барча араб тилини билган одамлар, адабиётшунослар, хох мусулмон ёки номусмон бўлсин, Қуръони Карим ер юзидаги адабиёт соҳасида энг чиройли  китоб эканлиги тан олинди. (Тарихшуносликни даъво қилаётганлар буни билишса ҳам керак).

Қуръондаги яна бир мўъжиза - бу, бугунги кунгача фақат фан ва техниканинг турли соҳаларидаги сўнгги ютуқлар билан тасдиқланган атрофимиздаги олам, коинот ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар.

Энг оддий мисол, агар бугунги кунда Қуръонда ер ясси деб айтилганда, замонавий одамлар бу даъволарга жиддий қарашадими, албатта йўқ. Чунки биз фан ва техника асрида яшаяпмиз.

Қадимги даврларда инсонлар ерни ясси деб билганлар. Фақат ерни шакли борасида фақат назариялар мавжуд бўлган. Фақат Сер Франсис Дреик деган тадқиқотчи ерни шар шаклида эканини амалда исботлаган биринчи олим эди.У бу ишини 1597 йил ерни кемада айланиб чиққанидан сўнг бажарди.

Қуръонда эса Назиъат сураси, 30 оятида ерни қандай шаклда экани аниқ айтилган.

Aгар биз бугунги кунда барча диний китобларни ва дунёнинг барча динларини илмий ва технологик синовларга дучор қилсак, уларнинг барчаси муваффақиятсизликка учрайди фақат Куръондан ташқари.

Қуръонда олти мингдан ортиқ оятлар бор, уларнинг мингдан ортиғи илмий мавзуларга бағишланган. Энди айтингчи 1400 йил олдин Қуръонда келган ана шу мавзудаги оятларни ҳозир ёки 50 йил ёки 100 йил ёки 200 йил, 500 йил олдин илмий равишда кашф қилинганлиги маълум бўлмадими?

Ҳаммамизга маълум мавзу хатто мактабларда ўқитилади «Улкан портлаш ҳодисаси ва коинот пайдо бўлиши, агар ўқиган бўлсангиз буни биласиз. Улкан портлаш ҳодисасига кўра, бутун олам дастлаб, улкан масса бўлган (бирламчи туманлик), кейинчалик «улкан портлаш» ёки иккиламчи ажралиш содир бўлди. Натижада галактикалар юзага келди. Кейинроқ булар яна бўлиниб, юлдузлар, сайёралар ва хоказолар пайдо бўлди. Физика қонуни оламнинг асли мислсиз, унинг тасодифан содир бўлганлик эҳтимоли нольга тенг.

Ана шу мавзудаги маълумот Қуръонда келади Анбиё сураси 30-оят ва Фуссилат сураси 11-оят. Очиб ўқиб кўринг тафсири билан, араб тилини билсангиз нур устига аъло нур.

Дастлабки цивилизацияларда, ой ўз нурига эга, деб таъкидланган. Бугунги кунга келиб эса, илм-фан ойнинг нури фақатгина қуёш нурининг акси эканини айтмоқда. Қуръон эса бу илмий фактни бундан 1400 йил олдин айтиб қўйган:

Қуръони Карим бундан 14 аср олдин бу ҳақда  Юнус сураси, 5-ояти ва Фурқон сураси  61-оятларида очиқ-ойдиндир.

Қуръондаги қуёшни билдирувчи арабча сўз шамс бўлиб, уни ифодалаб сирааж сўзи ишлатилган. Бу «чироқ» маъносини билдиради, ёки «машъала» маъносидаги ваҳҳааж сўзи, ёки «зиё» маъносини билдирувчи дия сўзлари ишлатилади. Бу учала таърифнинг барчаси тўғри, зеро қуёш давомий иссиқлик ва ёруғликни ички ёнув орқали ҳосил қилади.

Ойни англатувчи арабча сўз қамар бўлиб, Қуръонда уни тасвирлаб муниир сўзи келади, бу «нур таратувчи», яъни «нурни акс эттирувчи», деган маънони билдиради.

Булар энг оддий барча биладиган маълумотлар. Бундан ташқари Қуръонда ботаника, эмбрион ривожланиши, зоология, анатомия, астрономия каби барча фанларга таълуқли илмий оятлар мавжуд. У 1400 йил олдин 23 йил мобайнида ваҳий бўлган, кейин китоб шаклига келган, ўша даврдаги нусхаларидан бири ҳозирги Хасти имом мажмуасида сақланади, бориб солиштиришнгиз мумкин.

Субҳаналлоҳ!

Энди айтингчи ким бу маълумотни 1400 йил олдин билган бўлиши мумкин.

Инсоният илм ва технология орқали яқин йиллар ичида ўрганган ҳақиқатларнинг бундан ўн тўрт аср олдин, бу ҳақиқатлар ҳақида ўйлаш башариятнинг хаёлига келмаган бир пайтда Қуръонда баралла айтилиши – Қуръон Аллоҳнинг Каломи, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг охирги Расули эканликларига далолат қилмайдими?

Муаллиф: Хусниддин

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсим деди борми экан, бизлар учун чексиз роҳатАқл деди имкони бор, айтай сенга қилсанг тоқат.Нафсим деди айта қол тез, етай унга бўлдим безор,Қайга бормай минг давоми...

2451 23:45 / 19.05.2020
Бир қизни ўқитсангиз, бутун миллатни, бутун жамиятни,бутун оилани ўқитган бўлар эдингиз.Индира Ганди.Қишлоғимиздаги яхши бир оиланинг ўн саккизга кирган қизи давоми...

2536 17:45 / 20.10.2019
Эй қаро кўз асра ўзинг, шунда сенга жафо етмас,Жафо қилсанг қайси жонға, Худо ҳаққи вафо етмас.Буюк Ҳабиб, бўлса табиб, сенга зарра зиён етмас,Тўрт ёшинда кўксин давоми...

3416 15:40 / 31.03.2020
.Коронавирус, бу Аллоҳдан келган балодир, лекин дуо қилиб бирлашсак, орқасида гўзал ҳикматни кўрамиз.Мен бунинг орқасида қандай ҳикматлар бор экан деб роса ўйлаб давоми...

4163 13:30 / 30.03.2020