1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қандай ерлардан ушр берилади?

14:35 / 23.02.2020 4074 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум, мен сизга ушр тўғрисида қуйидагича савол бермоқчиман:

1-савол: Баъзан киши ерни нақд пулга сотиб олиб, деҳқончилик қилиши мумкин. Бу ҳолатда ушр бераётганда ўша харажатни чиқариб ушр бериладими ёки чиқармасданми?

2-савол: Қандай ерлардан ушр берилади?

Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ер уни нақд пулга сотиб олган шахснинг мулкига айланади. Ўз мулкидаги ерда деҳқончилик қилган одам ушр беради.

Ерлар иккига бўлинади:

1. Ушр ерлари.

2. Харож ерлари.

Ушр ерлари қуйидагилар:

Эгалари молик бўлиб туриб, Исломга кирган ерлар. Мадина, Тоиф, Яман, Баҳрайн ва Макка ерлари каби.

Мусулмонлар билан эгалари орасида уруш бўлгандан кейин мусулмонлар қўлига ўтган ва хумс сифатида мужоҳидларга бўлиб берилган ерлар. Қуръонда айтилганидек, бешдан бир қисми тақсим қилинган ерлар.

Эгасиз ерларни давлат бошлиғи маълум кишиларга бўлиб берган бўлса, ўша ерлар ҳам ушр ери бўлади.

Ўзлаштирилмаган ерни мусулмонлар ўзлаштирган бўлсалар ҳам ушр ери бўлади.

Харож ерлари қуйидаги ерлар бўлган:

Мусулмонлар ўша ер аҳли билан уруш қилиб эгаллаган, лекин бўлиб бермай, «мусулмонларнинг умумий мулки» деб эълон қилинган ерлар. Ироқ, Аҳвоз, Форис, Кирмон, Исфаҳон, Рай, Миср ва Мағриб ерлари харож ерлари бўлган.

Ёки мусулмонлар билан ўша ерларнинг аҳли орасида сулҳ тузилган бўлади. Нажрон, Давматул Жандал, Фадақ, Арманистон ва Хуросонга ўхшаш харож ерлари аҳднома орқали кишиларга берилган ва йилига улар маълум миқдорда Ислом давлатига ҳақ бериб турган.

Харож ерларидан ушр олинадими-йўқми, деган саволга уламоларимиз икки хил жавоб беришган.

Ҳанафий мазҳаби харож ерларидан ушр олинмайди, деган. Чунки Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга бир ерда ушр ва харож жам қилинмайди», деганлар. Саҳобаи киромларнинг ижмоълари ила фатҳ қилинган ерлардан бир пайтда ҳам ушр, ҳам харож олинмаган.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салим ибн Жобир Жобир ибн Салим ҳам дейилади Ҳажимий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб деди Эй Аллоҳнинг Расули Менга давоми...

2086 11:01 / 16.11.2020
Ҳикоя қилишларича, Абдуллоҳ Умарий имом Моликка мактуб йўллаб, уни узлатга чекиниб, фақат тоатибодат билан машғул бўлишга чақирди. Имом Молик унга қуйидагича давоми...

3840 08:00 / 26.06.2020
Ато ибн Соибдан ривоят қилинади .Абу Абдурраҳмон Сулламий ўлим тўшагида ётганида уни кўргани бордик. У шундай деди .Роббимдан умидворман. Унинг учун саксон йил рўза тутдим,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2395 07:10 / 19.09.2019
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари давоми...

3181 09:00 / 16.04.2021