1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг юз раҳмати

11:30 / 21.05.2019 5003 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Аллоҳ раҳматини юзга бўлиб, тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида олиб қолди. Бир бўлагини ерга индирди. Ўша бир бўлак раҳмат билан халойиқ бир-бирига раҳм қилади. Ҳаттоки, ўша бир бўлак билан ҳайвон ҳам боласига озор етишидан қўрқиб, туёғини кўтариб туради», деганларини эшитдим.

Бошқа ривоятда: «Аллоҳ таолонинг юз раҳмати бордир. Ундан бир қисмини жинлар, инсонлар, ҳайвонлар ва ҳашаротлар орасида тақсимлаб қўйган. Ўша бир раҳмат туфайли улар меҳрибонлик ва раҳм қилишади. Ва ҳатто ваҳший ҳайвонлар ҳам болаларига меҳрибонлик қилишади. Аллоҳ таоло Қиёмат куни бандаларига раҳм қилиш учун тўқсон тўққизта раҳмни олиб қўйган», дейилган.

Муттафақун алайҳ.

Имом Муслимнинг Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таолонинг юзта раҳмати бўлиб, ундаги бир бўлак билан халойиқ ўзаро бир-бирларига раҳм қилишади. Тўқсон тўққизтаси Қиёмат кунига қолдирилган», дедилар», дейилган.

Яна бошқа бир ривоятда: «Аллоҳ таоло еру осмонни яратган куни юз раҳматни ҳам яратган. Барча раҳмат агар жам бўлса, осмон билан ер ўртасини тўлдирар эди. Ўша раҳматлардан бирини ер юзига туширгандир. Бу билан она боласига, қушлар ва ҳатто ваҳшийлар бир-бирларига меҳрибонлик қилишади. Қиёмат кунида эса бу бир раҳматни (Ўзининг ҳузуридаги тўқсон тўққизта раҳматга қўшиб) мукаммал қилади», дейилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Раббингизнинг Сизга ато этган барча неъмати ҳақида эса одамларга сўзлангrdquo, ndash деб марҳамат қилган. Зуҳо сураси, 11оят.Ушбу оятнинг давоми...

2195 11:45 / 30.08.2019
Ийсо ибн Умар айтади .Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтаб қолар ва .Эй аҳли қабр Саҳифалар ёпилди, давоми...

3520 09:15 / 11.01.2020
Товус раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Бир замонлар ақлли, фаросатли одам бўлган экан. У кексайгач, уйда ўтириб қолибди. Бир куни ўғлига .Мен уйда ғамга ботиб давоми...

2225 07:10 / 03.07.2019
Имом Ибн Жавзий ўзининг .Сойдул хотир, китобида талабалик даврининг аввалида чеккан машаққатлари ва ўша қийинчиликларга қилган гўзал сабри ҳақида шундай давоми...

2650 16:00 / 05.09.2021