1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Нафақа отанинг бурчи, болаларнинг ҳаққидир

11:07 / 21.02.2020 3417 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болаларнинг нафақаси, уларни озиқ-овқат, кийим кечак, турар-жой билан таъмин этиш отанинг бурчидир. Бу нарсалар ҳалол-пок бўлиши матлубдир. Ҳаром касб билан топилган таомни еган мурғак вужуднинг келажакда ҳалол, одобли киши бўлиб етишганини ҳали ҳеч ким кўрмаган. Фарзандларида ахлоқсизлик, одобсизлик, қонун бузишлар илдизини уларнинг халқуми бузилганлигидан излаш керак бўлади. Агар халқумингиз покланмас экан, бор меҳрингизни, топган-тутганингизни сарфлаб, тарбиялаган болангиз ота‑онага бемеҳр, оқпадар, осий бўлиб улғаяди.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: تَلَيْتُ الْآيَةَ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم:

ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ

ﮊ فَقَامَ سَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، ادْعُ اللهَ أَنْ يَجْعَلَنِي مُسَتَجَابَ الدَّعْوَةِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: يَا سَعْدُ، أَطِبْ مَطْعَمَكَ تَكُنْ مُسْتَجَابَ الدَّعْوَةِ، وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ إِنَّ الْعَبْدَ لَيَقْذِفُ اللُّقْمَةَ الْحَرَامَ فِي جَوْفِهِ مَا يُتَقَبَّلُ مِنْهُ عَمَلُ أَرْبَعِينَ يَوْماً، وَأَيُّمَا عَبْدٍ نَبَتَ لَحْمُهُ مِنْ سُحْتٍ فَالنَّارُ أَوْلَى بِهِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида «Эй иймон келтирганлар, ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар» ояти тиловат қилинди. Шунда Саъд ибн Абу Ваққос туриб:

«Ё Расулаллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин», – деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Саъд, таомингни пок қилгин, дуоси қабул бўладиганлардан бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, банда бир луқмани қорнига ташлайди ва ундан қирқ кун амал қабул қилинмайди. Қай банданинг гўшти ҳаромдан ўсган бўлса, олов унга лойиқроқдир», – дедилар».

Тобароний ривоят қилган.

Ҳар ким ўзи хулоса чиқариб олаверсин. Ўзи нима тановул қилаётганига, аҳлу аёлига нима бераётганига, мурғак гўдакларини нима билан таомлантираётганига бир назар солсин.

Фақир ёш боланинг нафақаси отасига вожиб бўлади.

Бу ҳукмнинг далили Қуръони Каримдан олинган.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида бундай деб марҳамат қилади:

ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ

«У(она)ларни маъруф ила едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир» (233‑оят).

Боланинг сабабидан онага нафақа бериш вожиб бўлганидан кейин, боланинг ўзига нафақа бериш вожиб бўлишида ҳеч шубҳа қолмайди.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ هِنْدًا بِنْتَ عُتْبَةَ قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أَبَا سُفْيَانَ رَجُلٌ شَحِيحٌ وَلَيْسَ يُعْطِينِي مَا يَكْفِينِي وَوَلَدِي إِلَّا مَا أَخَذْتُ مِنْهُ وَهُوَ لَا يَعْلَمُ، فَقَالَ: خُذِي مَا يَكْفِيكِ وَوَلَدَكِ بِالْمَعْرُوفِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳинд бинту Утба:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса бермайди», деди.

«Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.

Икки шайх ривоят қилганлар.

Унга бу ишда худди ота‑онаси ва хотинининг нафақасидаги каби, бирор киши шерик бўлмайди.

Яъни, боланинг нафақаси фақат отага, ота‑онанинг нафақаси фақат ўғилга ва хотиннинг нафақаси фақат эрга вожиб бўлади. Унга бу нафақада ҳеч ким шерик бўлмайди.

Онасига уни эмизиш вожиб бўлмайди. Илло, ундан бошқа бўлмаса, бўлади.

Яъни, онасидан бошқа эмизадиган топилмаган чоғдагина болани эмизиш унга вожиб бўлади. Чунки болани эмизиш нафақадир. Нафақа эса отага вожибдир.

Ота болани эмизишга бировни ёллаши онанинг олдида бўлади. Агар ота эмизиш учун онани ўзига никоҳланган ёки ўзи қўйган ражъий талоқдан идда ўтирган ҳолида ёлласа, жоиз эмас. Боин талоқ қилинган она ҳақида икки хил ривоят бор. Агар болани эмизиш учун она иддадан кейин ёлланса, тўғри бўлади. У ажнабиядан кўра ҳақлироқдир. Аммо, она кўп ҳақ талаб қилса, ҳақли бўла олмайди.

Балоғатга етган қизнинг ва майиб ўғилнинг нафақаси отанинг зиммасига хос бўлади. Фатво шунга берилган.

Балоғатга етган қизнинг эри бўлмаса, нафақаси отасига вожиб бўлади. Кўзи ожиз, ақли йўқ, толиби илм бўлган ўғиллар фақир бўлсалар, уларнинг нафақаси ҳам отага вожиб бўлади. Турмуши бузилиб, қайтиб келган қизнинг нафақаси ҳам отага вожиб бўлади.

عَنْ سُرَاقَةَ بْنِ جُعْشُمٍ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: يَا سُرَاقَةُ، أَلَا أَدُلُّكَ عَلَى أَعْظَمِ الصَّدَقَةِ – أَوْ قَالَ: مِنْ أَعْظَمِ الصَّدَقَةِ؟- قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ بَلَى. قَالَ: أَنْ تُكْرِمَ مَرْدُودَةً إِلَيْكَ لَيْسَ لَهَا كَاسِبٌ غَيْرَكَ.

Суроқа ибн Жуъшумдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Суроқа, сенга энг улуғ садақанинг ёки садақадан ҳам улуғроқ нарсанинг далолатини берайми?» – дедилар.

«Ҳа, ё Расулаллоҳ», – деди.

«Ҳузурингга қайтиб келган ва сендан бошқа таъминотчиси бўлмаган аёл зотига икром кўрсатмоғинг», – дедилар».

Яъни қизми, сингилми, турмуши бўлмай, оиласи бузилиб, қайтиб келган бўлса-ю, унга сендан бошқа қаровчи, боқувчи бўлмаса ва сен ҳалол касб ила топганингдан уни нафақа билан таъминласанг, икром қилсанг, жаннатга кирасан.

«Бахтиёр оила» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим алайҳиссалом Сора онамиз билан подшоҳ ҳузурига келдилар. Подшоҳ Иброҳим алайҳиссалом билан суҳбатлашаётганда Сора онамизга назари тушиб, ҳуснига маҳлиё давоми...

3225 15:20 / 09.09.2019
islom.uz middot 68 ndash Фарзанд доимо отаонага ширин сўзларни айтиши вожибдир 38. Фарзанднинг отаонага яхшилик қилиши турларидан бири ndash олдиларига кирганда ва чиққанда давоми...

2834 18:02 / 02.08.2020
Рофиъий айтади.Фақиҳ Аби Робиъанинг хотини вафот қилгач, уни дафн қилди. Қўлларини тупроқдан тозалади. Сўнгра уйига қайтиб келиб атрофга боқиб .Ла ҳавла вала давоми...

3123 11:00 / 23.02.2023
Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш отаонанинг бурчи, боланинг ҳаққидир.Азон илоҳий мадҳия экани барчага маълум. Бу ишнинг фазли қанчалар давоми...

8944 12:30 / 19.11.2019
Аудиолар

213034 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132255 14:35 / 11.08.2021