1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Аҳли дўзахнинг шароби ва таоми

11:09 / 09.01.2020 3332 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳамийм-ўта қайноқ сув уларнинг бошларидан қуйилур ва тешиб қорнига етиб борур. Бас, у қорнидаги нимаики бўлса, қиймалаб икки оёғидан отилиб чиқади. Ана ўша саҳрдир. Сўнгра яна аввалдан бошланади», дедилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг» оятини қироат қилдилар ва сўнгра: «Агар Заққумдан бирор қатраси бу дунё диёрига томадиган бўлса, албатта, аҳли дунёнинг маъишатларини бузар эди. У таоми бўлганнинг ҳоли нечук бўлур», дедилар».

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йиринг сув ила суғорилади. Уни ютишга уринади-ю, юта олмас», деган қавли ҳақида «У анинг оғзига яқинлаштирилади. Бас, у буни ёқтирмайди. Қачон унга яқинлаштирилса юзини қовуради ва бошининг териси узилиб тушади. Қачон уни ичса ичакларини қиймалаб ташлайди. Охири орқасидан чиқади. Аллоҳ «Ва улар ўта қайноқ сув ила суғорилдилар. Бас, ичакларини қиймалади» дейди. Ва яна «Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қўғирувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!» дейди», дедилар».

Бу ҳадиси шарифда ояти карималарни далил қилиб, аҳли дўзахларнинг ичимликлари қандоқ бўлиши ҳақида сўз юритилмоқда.

«Йиринг сув ила суғорилади. Уни ютишга уринади-ю, юта олмас».

Йирингни оғизга олишнинг ўзи қаттиқ азоб. Уни чанқоқбосди учун ичиш икки карра азоб. Энди уни юта олмай қийналиш эса, мислсиз азобдир.

«Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қўғирувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!»

Жуда қаттиқ чанқаган дўзахилар бир томчи сувга зор бўлиб, ёрдам сўрасалар, уларга маъдан ёки қаттиқ қизитилган қора мой каби нарса сув ўрнига берилади. У шундай иссиқ бўладики, агар кишининг юзига тегса, уни қўғириб юборади. Ана шу нарсани чанқоқбости деган ният билан дўзахилар ичадилар. Бу дунёда иймонсиз кетган золимларнинг ҳоли нима кечишини шундан ҳам билиб олса бўлади. Дўзахилар ичадиган шароб ана шундай шароб, улар яшайдиган жой ана шундай жой.

«Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!».

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кал мўҳли дегани ёғни эритилгани дегани. Қачон у анга яқинлаштирилса юзининг териси унинг ичига тушади. Агар Ғассоқдан бир пақири дунёга оқизилса аҳли дунёни сасиб кетар эдилар», дедилар».

Ушбу тўртовини Термизий ривоят қилган.

Ғассоқ аҳли дўзахнинг шароби бўлиб уларнинг баданларидан оққан йирингдан иборатдир.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади .Эй мўминлар, ароқ маст қилувчи ичкилик ичиш, қимор ўйнаш, бутларга сиғиниш ва чўплар билан фол очиш шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, давоми...

7211 12:10 / 31.05.2019
Аллоҳ таоло айтади.Ўлчов ва тарозидан уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай Улар одамлардан бирон нарсани ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга давоми...

5363 21:35 / 12.02.2019
Аллоҳ таоло айтади.Шакшубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас, Зумар сураси, 3оят.Яъни, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсани ҳидоятига муваффақ давоми...

19971 18:00 / 08.07.2019
Одамлардан бири Зайд ўз идораларида порахўрлик бадалисиз ишлай олмайди ва одамларнинг илтимосларини усиз бажара олмайди. Бу иш порахўрлар билан масъуллар давоми...

4634 13:00 / 12.03.2020