1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Йигит ноласи

20:01 / 04.01.2020 5688 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тақдирнинг тақозоси билан йигит, узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида қамоқ жазосини ўтарди. Шароит оғир, об-ҳаво жуда ҳам совуқ. Лекин йигит тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган инсон эди ва ҳар бир мусулмон банданинг зиммасидаги бажарилиши фарз бўлган намозни ўз вақтида ўқишни яхши биларди.

Йигит шундай қийин шароитга қарамасдан, намозни ўз вақтида адо этишга тиришарди. Унинг тоат-ибодатда собитлигини кўрган, қалблари эса ҳайвон сифат бўлган инсонлар унинг бу ибодатини хуш кўришмасди. Унга намоз ўқитмасликка ҳаракат қилишар, намоз ўқиётган пайтда келиб қолишса, устидан мазах қилиб кулишар, турткилаб ўтишарди. Бўлаётган қаршиликларга қарамай, йигит ибодатни тарк этмас, Аллоҳга қилаётган итоатини қийин ҳисобламасди. Лекин бу ҳолат даҳрийларнинг жазаваларини баттар қўзир, душманликларини янада кучайтирар эди. Кундан-кунга уни хўрлашар, қийноқлар ортиб борарди.

Иш шу даражага бордики, бир нечта нокаслар уни биргина ички кийимда, Сибирнинг аёзли аччиқ совуғи билан юзма-юз қолдиришди. «Қани Аллоҳинг, сени бир сақлаб олсин-чи!», дея мазах қилишди.

Об-ҳаво совуқ, изғирин, деярли кийимсиз, очиқ ҳавода... Олдинда кучаядиган совуқ қаро тун... Ўлим билан яккама-якка.

Тонг отди. Эрталаб қамоқхона бўйлаб бир хабар яшин тезлигида тарқалди. Кечаси, қўриқчиликда турган икки аскар, совуқдан қотиб ўлиб қолибди. Сал ўтиб, яна бир хабар аввалгисидан тезроқ тарқалди. Тонгда бир маҳбус биттагина ички кийимда қамоқхона маъмуриятига кириб келибди. Субҳаналлоҳ!

Азиз ўқувчи, келинглар, тунда нима воқеа содир бўлганини йигитнинг ўзи ҳикоя қилиб берсин:

«... Шу алфозда, биргина кийимда ҳайдаб чиқаришди. Ҳар қандай қалин кийимда ҳам дош бериш амри маҳол бўлган совуқ. У ёққа юрдим, бу ёққа юрдим, ҳеч қандай паноҳ топгулик жой йўқ. Нажотдан умидим узилиб, охири тақдирга тан бердим. Сўнгги имконим, Роббимга дуо қила бошладим.

«Эй Роббим! Берган умрингга розиман. Мендан рози бўлгин. Мендан ўтган камчиликларимни, гуноҳ-хатоларимни мағфират этгин. Жонимни мусулмон ҳолимда, иймон калимаси ила олгин, Ўзингни раҳматинг ила буркагин. Совуқ борган сари бутун танамни чулғай бошлади. Титрай бошладим. Азои баданим қақшарди. Тилим дуо қилишга ҳам айланмай қолди. Ўлимимни кута бошладим. Кўзларим аста-секин юмиларди. Маълум вақт ўтгач танамга бир нарса текканини ҳис қилдим. Жунли бир нарса эди. Кўзимни аранг очиб қарадим, каттакон қутб айиғи. Улкан, баҳайбат, важоҳатли. Ҳозир менга ташланади, танамни бурдалай бошлайди дея, қимирлашдан ҳам ожиз ҳолимда ётар эдим. Лекин, негадир айиқ шошилмасди. Бир вақт маҳлуқ аста-секин мени ўз қучоғига олди. Танамни айиқнинг иссиқ танаси кўрпа мисоли ёпиб олди. Баданим иссиқ ҳароратни ҳис қила бошлади. Бир неча соатдан бери давом этиб келаётган изғирин совуқ аламидан сўнг, озгина ҳаловатни ҳис қилиб, кўзим секин уйқуга кетди. Кўзимни очсам, тонг отган, ёлғиз ўзим ялангликда ётардим. Оқ айиқ эса ғойиб бўлганди... ».

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳожилар ҳаж қилиш жараёнида ғусл қилишлари суннат бўлган ўринлари ўнта бўлиб, бунга ҳожилар амал қилишлари керак бўлади. Улар оддий покланиш ndash чўмилиш бўлиб, давоми...

2037 19:30 / 05.08.2019
Абу Толҳа Зайд ибн Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир уйнинг олдида гаплашиб ўтирган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб, давоми...

1745 08:00 / 15.01.2021
Яъло ибн Убайддан ривоят қилинади .Муҳаммад ибн Савқанинг олдига кирдик. У шундай деди .Сизларга бир гапни айтаман. Шояд, Аллоҳ сизларга у билан манфаат берса, давоми...

1768 07:10 / 28.05.2019
Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар1. Инсон, менинг қалбимда Аллоҳ таъолодан жудаям катта хавф қўрқув бор десаю, лекин гуноҳлардан давоми...

3519 10:00 / 28.06.2019
Аудиолар

213495 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132708 14:35 / 11.08.2021