1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ортиқча гап

07:10 / 28.05.2019 1828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яъло ибн Убайддан ривоят қилинади: «Муҳаммад ибн Савқанинг олдига кирдик. У шундай деди: «Сизларга бир гапни айтаман. Шояд, Аллоҳ сизларга у билан манфаат берса, чунки Аллоҳ у билан менга манфаат берди. Бир куни Ато раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига кирдик. У зот бизга қуйидагиларни айтди: «Сизлардан олдингилар ортиқча гапни ёмон кўришарди, уч нарсадан бошқасини ортиқча деб ҳисоблашарди: Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиш; яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳамда жуда мажбур бўлгандагина бирор эҳтиёжини гапириш. Аллоҳнинг қуйидаги сўзларини инкор қиласизларми: «Ҳолбуки, сизларнинг устингизда (барча сўзингиз ва ишингизни) ёдлаб турувчи (фаришталар) бор. (Улар номаи аъмолга) ёзувчи улуғ зотлардир» (Инфитор сураси, 10–11-оятлар).  «Зотан, ўнг ва чапда ўтирган икковлон (ёзиб турувчи фаришталар) қабул қилиб (ёзиб) турурлар. У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир» (Қоф сураси, 17–18-оятлар).

Фараз қилайлик, куннинг охирида бирортангизнинг номаи аъмолингиз ошкор қилинса, номаи аъмол эгаси куннинг бошидан бошлаб то охиригача саҳифасини дунё ва охират учун фойдаси бўлмаган бемаъни нарсалар билан тўлдириб ташлаган бўлса, қандай ҳолатга тушади? Уялмайдими?».

«Cолиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олма ейиш учун олма кўчатини олгани бозорга бориб, уни сотиб олиш керак. Кўчатни кўтариб, уйга келиш керак. Ҳовлининг бирор жойига ўша кўчатни экиш керак. Кейин давоми...

5709 16:00 / 03.09.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри давоми...

3540 15:00 / 13.11.2020
Ёқут Ҳамавийнинг .Муъжамул удабо, асарида буюк астроном, математик олим, тарих, луғат ва адабиёт соҳаларининг етук билимдони Абу Райҳон Беруний 362ҳижрий санада давоми...

2937 11:09 / 22.02.2020
Мутахассислар кекса отахон ва онахонлар билан бўладиган муносабатларда қуйидагиларга аҳамият беришни тавсия қиладилар1. Кексаларни кўрганда тезда уларга салом давоми...

2833 19:00 / 13.01.2019
Аудиолар

227806 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146534 14:35 / 11.08.2021