1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Дўзахнинг саккиз номини биласизми?

09:10 / 13.11.2023 7293 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дўзах!.. Унинг бир нечта номи бор: Жаҳаннам, Жаҳийм, Сақар, Нор ва ҳоказо. Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни Қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради.

1. Нор — араб тилидаги маъноси – олов.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У зот уни абадий қолиш учун дўзахга (норга) киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир» (Нисо сураси, 14-оят)

2. Жаҳаннам — араб тилидаги маъноси – тагсиз, тубсиз, чуқурлик, жар. 
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамлагувчидир» (Нисо сураси 140-оят)

3. Жаҳийм — араб тилидаги маъноси – чидаб бўлмас иссиқлик.

Аллоҳ таоло айтади:

«Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар — ана ўшалар дўзах (жаҳийм) эгаларидир!» (Моида сураси, 10-оят).

4. Саъийр — араб тилидаги маъноси – ловуллаб ёнаётган олов, аланга.

Аллоҳ таоло айтади: 

«Албатта Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни (саъийрни) тайёрлаб қўйди» (Аҳзоб сураси, 64-оят).

5. Сақар — араб тилидаги маъноси – куйдирадиган.

Аллоҳ таоло шундай дейди

«Юзтубан дўзахга судраладиган кунда, жаҳаннам азобини (сақарни) татиб кўринг»(дейилур)» (Қамар сураси, 48-оят).

6. Ҳутома — араб тилидаги маъноси – чил-парчин қилувчи.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

«Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланур! «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур? У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир. Қалбларга етиб борадигандур. (Ҳумаза сураси, 4-7-оят).

7. Лаза Аллоҳ таоло айтади: 

«Йўқ! Албатта у (жаҳаннам) кучли алангадур. Бошнинг терисини сидириб олувчидир. У чақирадир. Орқага кетган ва юз ўгирганни. Ва (молни) йиғиб, беркитганни». (Маъориж сураси, 15-18-оят),

8. Дар ал-бавар — араб тилидаги маъноси – ҳалокат чоҳи.

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмларини ҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми? Жаҳаннамга кирурлар. Бу қандоқ ҳам ёмон қароргоҳ!» (Иброҳим сураси, 28-29-оят).

Қуръони Карим инсонларга Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқлигини англатиш ва башарият ягона Аллоҳнинг ўзига ибодат қилиб яшаши лозимлигини уқтириш мақсадида юборилган. Бу муқаддас китоб ақл эгаларига эслатма бериш ва уларни ўз ақллари ила тўғри йўлни топиб олишга йўллаш мақсадида нозил қилингандир. 

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Эй инсон, Парвардигоринг сизларга ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда отаонага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар у икковидан давоми...

5365 17:10 / 08.04.2019
Ҳаром қилинган ишлардан сақланиш ҳар бир мусулмоннинг Аллоҳ олдидаги бурчидир. Хусусан, фаҳш ишлардан четланиш ҳам банда учун фарз амаллардан ҳисобланади.Шундай давоми...

3955 15:30 / 02.11.2020
Ислом динида мўминмусулмонларга нафақат зарари бор бўлган нарса, балки ўша зарарга олиб борадиган нарсалар ҳам ҳаром этилган.Аллоҳ таоло зинони ҳам, зинога олиб давоми...

3070 08:59 / 18.10.2021
Беодоб эркак ва аёллар билан дўстлашиш ҳам зинога олиб борувчи йўллардандир. Бундай инсонлар билан муносабат қуриш, улар билан дўст бўлиш гуноҳ ишларга давоми...

5182 18:24 / 11.07.2020
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021