1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик

13:05 / 17.12.2019 2712 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота-онага яхшилик қилиш борасидаги ҳужжат ва далилларни жамлаб, таҳлил қилган уламоларимиз бу амал жумладан, қуйидагилар ила юзага келишини айтганлар:

1. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан бири – уларга берган неъматлари учун Аллоҳ таолога шукр қилишдир.

Аллоҳ таоло Аҳқоф сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ

«Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», деди» (15-оят).

Ҳар бир инсон учун унга Аллоҳ таоло берган неъматларга шукр қилиш энг муҳим ишдир. Бу ояти каримада «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин» деган жумладан банда ўзига берилган неъматлар билан бирга, ота-онасига берилган неъматларга ҳам шукр қилиб туриши ота-онасига қиладиган яхшиликларидан бири эканлиги англанади.

2. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиш турларидан бири – уларнинг кўрсатган иноятларига шукр қилишдир.

Аллоҳ таоло Луқмон сурасида марҳамат қилади:

ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ

«Менга ва ота-онангга шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир» (14-оят).

Фарзанд ота-онасига уни дунёга келтирганлари, боқиб катта қилганлари, таълим ва тарбия берганлари ҳамда бошқа яхшиликлари учун ташаккурда бўлиши зарур.

3. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан бири ота-онани жеркимаслик ва уларга «Уфф» ҳам демасликдир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ

«...уларга «Уфф», дема, уларга озор берма ва уларга яши сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

Фарзанд ота-онасига бирор оғиз ёқимсиз сўз айтмаслиги, ота-онасиниг юрагига озор етказмаслик учун уларнинг олдида ўзининг ғами борлигини билдирувчи «уфф» деган овозни ҳам чиқармаслиги лозим. ­Ота-онага нисбатан қўпол ҳаракат қилиш, уларнинг юзларига тик қараш шариатимизда қораланган. Ота-онага доимо мулойимлик билан муносабатда бўлиш, ширин сўзларни айтиш фарзанд учун вожибдир.

4. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан бири – уларга тавозе кўрсатиб, меҳрибонлик қилишдир.

Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:

ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ

«Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат…» (24-оят)

5. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан бири – уларнинг олдига изн сўраб киришдир.

Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ

«Қачон сизнинг ёш болаларингиз балоғатга етсалар, улардан олдингилар изн сўраганларидек, изн сўрасинлар» (59-оят).

Авваллари ота-оналарининг, катталарнинг ҳузурига изнсиз кириб-чиқиб юрган ёш болалар балоғатга етганларидан кейин, энди ўзларидан катталар каби уларнинг ҳузурига изн сўраб киришга одатланишлари керак.

Ривоятларда келишича, саҳобаи киромлардан бири ушбу оят нозил бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг онам қариб қолган, мен унинг хизматини қилиб тураман, ҳар кирганимда рухсат сўрашим керакми?» деганида, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима, бўлмаса, онангни кийимсиз ҳолда кўрмоқчимисан?» деганлар.

Айнан шу мулоҳаза туфайли, балоғатга етган болалар бир оила аъзолари бўлсалар ҳам, бир-бирларининг ҳузурларига киришдан олдин изн сўрашлари жорий қилинган.

6. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан бири – улар келганда ўрнидан туриб, кутиб олишдир.

Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар:

«Кўринишда, ҳайбатда, ўзини тутишда, ўтириш ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтирғизар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб, у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтирғизар эди».

7. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан бири – уларни исми билан чақирмаслик, улардан олдин юрмаслик ва ўтирмасликдир.

عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ أَبِيهِ: أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ أَبْصَرَ رَجُلَيْنِ، فَقَالَ لِأَحَدِهِمَا: مَا هَذَا مِنْكَ؟ فَقَالَ: أَبِي، فَقَالَ: لَا تُسَمِّهِ بِاسْمِهِ، وَلَا تَمْشِ أَمَامَهُ، وَلَا تَجْلِسْ قَبْلَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ.

Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:

«Абу Ҳурайра икки кишини кўрди ва улардан бирига:

«Бу киминг бўлади?» деди.

«Отам бўлади», деди у.

«Ундай бўлса, уни исмини айтиб чақирма, олдига тушиб юрма ва ундан олдин ўтирма», деди».

Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган.

Фарзанд ота-онасига ҳурмат билан «Отажон», «Онажон», дея ёки бошқа эҳтиром маъносидаги сўзлар ила мурожаат қилиши лозим. Бошқаларнинг исмини айтгандек, ота-онасининг исмини айтиш мусулмончилик одобига тўғри келмайди.

Шунингдек, кўча-кўйда кетаётганда ота-онадан олдинга ўтиб кетиш, ўтирганда ҳам ота-онадан олдин ўтириб олиш одобдан эмас.

8. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан яна бири – олдиларига кирганда ва чиққанда уларга салом бериш.

عَنْ أَبِي مُرَّةَ مَوْلَى عُقَيْلٍ: أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ كَانَ يَسْتَخْلِفُهُ مَرْوَانُ، وَكَانَ يَكُونُ بِذِي الْحُلَيْفَةَ، فَكَانَتْ أُمُّهُ فِي بَيْتٍ وَهُوَ فِي آخَرَ، قَالَ: فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَخْرُجَ وَقَفَ عَلَى بَابِهَا فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكِ يَا أَمَتَاهُ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، فَتَقُولُ: وَعَلَيْكَ يَا بُنَيَّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، فَيَقُولُ: رَحِمَكِ اللهُ كَمَا رَبَّيْتَنِي صَغِيرًا، فَتَقُولُ: رَحِمَكَ اللهُ كَمَا بَرَرْتَنِي كَبِيرًا، ثُمَّ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَدْخُلَ صَنَعَ مِثْلَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ.

Уқайлнинг мавлоси Абу Муррадан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайрани Марвон ўз ўрнига қўйиб кетарди. Унинг уйи Зулҳулайфада эди. Онаси бир уйда, у бир уйда яшар эди. У уйидан чиқмоқчи бўлса, онасининг эшиги олдига бориб: «Ассалому алайки ва раҳматуллоҳи ва барокаатуҳу, онажон!» дер эди. Онаси ҳам: «Ва алайка ва раҳматуллоҳи ва барокаатуҳу, ўғилгинам!» дер эди. «Кичиклигимда тарбиялаганингиз учун сизга Аллоҳ­нинг раҳмати бўлсин!» дер эди. Онаси ҳам «Кексайганимда яхшилик қилганинг учун сенга ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!» дер эди. Уйга кирмоқчи бўлса ҳам шундай қилар эди».

Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган.

Мадинанинг ҳокими бўлган Марвон ибн Ҳакам исмли одам бирор ёққа кетса, ўзининг ўрнига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни ҳоким қилиб қўйиб кетар эди.

Ўша улуғ саҳобий, катта обрў эгаси бўлган, амирлар унинг олдида таъзим қиладиган зот онасининг олдида ўзини қандай тутишини кўриб қўйинг!

Ҳар уйидан чиқишида онасининг остонасига бош уриб, салом бериб, ташаккур айтиб, ижозат сўраб, кўчага чиқар эди.

Ҳар уйига киришида ҳам онасининг остонасига бош уриб, салом бериб, ташаккур айтиб, ижозат сўраб, кўчадан келганининг хабарини берар эди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бу гўзал одати асрлар оша кўплаб мусулмон фарзандларнинг ҳам одатига айланганлиги фахримиз боисидир. Бундай одоб намунасини фақат мусулмон фарзандлар, «мадрасаи Муҳаммадия»нинг талабалари қилишлари мумкин, холос.

9. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан бири – уларни энг ёқимли лафзлар ила чақириш.

10. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан яна бири – уларга динлари ва дунёларида манфаат берадиган гапларни айтиш.

11. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан яна бири – динда улар билмайдиган нарсаларини ўргатиш.

12. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан яна бири – иккисининг барча вожиб ва мандуб амрларига итоат қилиш.

13. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан яна бири – иккиси тарк қилишга амр этган нарсалардан ўзига зарар келтирмайдиганларини тарк қилиш.

14. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан яна бири – ота-онанинг олдига кирганда фақат уларнинг изни билангина ўтириш.

15. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан яна бири – ота-она билан ўтирганда уларнинг рухсатисиз чиқиб кетмаслик.

16. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан яна бири – ота-онадан содир бўлган нарсани, ҳатто улардан беморлик ёки қарилик туфайли ҳожатини тута олмасликка ўхшаш ишлар бўлса ҳам, қабиҳ санамаслик.

17. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан яна бири – ота-онанинг муҳаббатини қозонган кишиларни ҳурмат қилиш.

18. Фарзанднинг ота-онага яхшилик қилиши турларидан яна бири – уларнинг нафақасини яхшилаш, ҳадялар бериб туриш, уларни сўрашга муҳтож қилмай ёки миннат қилмай, иззат кўрсатишдир. 

Ота-оналари заифлашган, қартайган вақтларида уларнинг ҳаққини адо қилиш фарзанднинг энг асосий бурчи эканини Ислом алоҳида таъкидлайди.

«Кексаларни эъзозлаш» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саллом ибн Амр Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир саҳобаларидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қулларингиз биродарларингиздир. Уларга давоми...

1876 11:02 / 21.09.2020
86. Бародан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, Ҳасан розияллоҳу анҳуни елкаларига кўтариб олиб .Аллоҳим Мен буни яхши кўраман, Сен ҳам яхши давоми...

3208 17:20 / 18.06.2019
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолонинг наздида дўстларнинг энг яхшиси дўстларига энг кўп яхшилик давоми...

1628 15:30 / 12.10.2019
7боб. Отаонага оқ бўлиш . , . , .15. Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отасидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта.Сизларга давоми...

6046 16:06 / 29.10.2018