1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

09:01 / 01.10.2024 1402 pdf Ўқиш режими + -

Ислом «илм» деганда, барча илмларни кўзда тутади. Кишида илм ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Албатта, бунинг учун устоз зарур. Илм ва уни талаб қилишнинг фазилати нақадар улуғ бўлса, илм ўргатиш, яъни устозлик қилишнинг фазилати ундан-да буюкдир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган кимсаларни Аллоҳ баланд даражаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).

Юртимизда устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш, қадр-қимматларини эътироф қилиш мақсадида ҳар йили 1 октябрь санаси «Устоз ва мураббийлар куни» деб белгиланган. Шу куни халқимиз байрам қилиб, устоз ва мураббийларга кўпроқ ҳурмат-иззат кўрсатади, дилларига хурсандчилик ва қувонч бахш этишга интилади.

Шу муносабат билан Islom.uz портали жамоаси ҳам баркамол авлод ва соғлом жамият олдида катта масъулият соҳиби бўлган, юртимиздаги барча таълим муассасаларида фидокорлик билан меҳнат қилаётган ҳамда оила даврасида кексалик гаштини сураётган улуғ устоз ва мураббийларимизга сиҳат-саломатлик, икки дунё саодатини Аллоҳ таолодан сўраб қолади!

Устозлар, яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ўзбекистон Республикасининг АҚШ ва Канададаги элчихонаси номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси аъзоларини, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан Тошкент, давоми...

2633 16:22 / 21.04.2022
Жорий йилнинг 13 ноябрь кунлари .Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги, доирасида Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини давоми...

1636 19:23 / 31.10.2022
Бугун 20 июль куни Саудия Арабистони Тумайр, Судайр ва бошқа минтақаларда Зулҳижжа ойини кўриш учун астроном олимлари ҳилолни кузатдилар.Бироқ Зулҳижжа ойи давоми...

2214 23:30 / 20.07.2020
.Hilol Nashr, нашриёт матбааси ва Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси иш бошқарувчиси Рустам ҳожи Жамиловга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати давоми...

1489 15:41 / 07.09.2024