1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

08:42 / 01.03.2025 2227 pdf Ўқиш режими + -

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги «Ҳаким Термизий» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва «Мангузар» жомеъ масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Олтинтепа» масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани «Хўжа Аҳрори Валий» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги «Зангиота» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги «Ҳасанбой ота» жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳроқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Қурбон ҳайити билан самимий давоми...

2222 09:35 / 25.07.2020
Тина Раҳимий ўтган ҳафта Англиянинг Бирмингем шаҳрида бошланган Ҳамдўстлик ўйинларида Австралия шарафини ҳимоя қилган биринчи мусулмон аёл боксчи бўлгач, давоми...

2625 05:00 / 07.08.2022
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига янги имомноиб тайинланди. Ушбу масжидга фазилатли шайх ҳазратларининг шогирдлари, ҳофизи Каломуллоҳ Ҳасанхон давоми...

12627 10:30 / 10.01.2020
Олий Мажлис депутатлари .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонуннинг янги таҳририни биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда xpress.uz телеграм канали давоми...

1430 11:40 / 15.09.2020
Аудиолар

232023 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150536 09:35 / 11.08.2021