1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаммани ҳайратда қолдирган шайх Ҳазратлари

10:30 / 16.11.2019 6435 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замонамизнинг энг улуғ зотларидан бири, шубҳасизки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф эдилар. Ҳазратга Яратган мустаҳкам эьтиқод, илм-у маьрифат, буюк фаросат, мусулмонларга ибрат бўлгулик умр ато этди.

Ҳазрат қайси соҳанинг етук мутахассислари билан гаплашмасинлар, албатта, уларни ҳайратда қолдира олар эдилар.

Бир маросимда геология бўйича академик инсоннинг эҳсонларида геология соҳасига оид маъруза қилганларида, юртимизнинг энг катта академиклари ўз миннатдорчиликларини билдириб, суҳбатларидан ҳайратланишганликларини менга ҳам айтишган. Шу ҳақда кеча китобдан қуйидагиларни ўқиб қолдим:

Кунларнинг бирида суҳбат орасида «Амру маъруфларда жуда ажойиб ва ғоятда фойдали гаплар айтилмоқда, лекин уларни оммалаштириш орқали самарасини янада ошириш нуқтаи назаридан мазкур маърузаларни қисқа-қисқа бўлса-да, қоғозга тушириб юрсангиз яхши бўларди-да», дедим мулоҳаза ўрнида. Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ табассум билан бош ирғадилар-у, аниқ жавоб айтмадилар. Таклиф ўринли чиқдими -чиқмадими, буни ҳам билолмай қолдим. Хаёлим ортиқча маҳмадоналикка йўл қўйдим-да, деган истиҳолада эди.

Шундан сўнг орадан бир-икки кун ўтди, диний идора ёнида рўпара келиб қолдик. Сўрашдик, иттифоқо Ҳазрат ичкарига чорладилар, кирдик. Иш столининг бир чеккасида ёзув қоғози – дабдурустдан қўлтиққа олиб кўтариш ҳам амримаҳол даражада қалинликдаги тахлам.

– Буни бир кўринг-чи, – дедилар Ҳазрат.

Аста варақлашга киришдим. Икки-уч, бир-бир ярим бетли матнлар. Ёзув машинкасида ниҳоятда зич терилган. Мавзулар хилма-хил, Қурьони Карим оятлари, ҳадислар, диний тарихга оид воқеалар, тафсилотлар. Варақлаб ўтириб бирдан куни кеча у кишига «Ақл ўргатганим» ёдимга тушди. Вужудим ловуллаб кетди, хаёлан қайтдим ўша дақиқаларга: Ҳазрат менга назар солдиларми, нега қизариб-нега сарғайганимни пайқадиларми, билмадим. Мен эса варақлардан бош кўтаролмасдим. Бош кўтаролмаяпману, тинимсиз ўйлаяпман ва ниҳоят:

– Узр, тақсир, дедим. – Мен ўйлаган ишни аллақачон бошлаб қўйган экансиз, мен…

Филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад хотираларидан.

Манбалар асосида Миршавкат Тўйчиев тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Бир туп дарахт бизга байъат ва сулҳ ҳақида ҳикоя қилиб беради.Араб жазирасида довдарахт кам. Мен ана шу дарахтларнинг бириман. Менинг остимда тарихий бир воқеа давоми...

3708 16:20 / 26.02.2021
.Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар, сўзлари билан бошланувчи кун худди шу калом билан ниҳоясига етади.Яқинда намоз вақтларининг турли давлатларда қанча соатга фарқ давоми...

3562 15:30 / 12.08.2020
Аъмашдан ривоят қилинади .Ҳайсама масжидга кирганида ёнида ҳамёнлар бўларди. Шериклари билан ўтириб, бирортасининг кўйлаги ёки ридоси йиртилганини кўриб қолса, давоми...

1955 07:10 / 11.09.2019
Абу Усмон Сақафийдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулshyазизнинг бир хизматчилари бўларди. У эшагида юк ташиб, ҳар куни бир дирҳам топиб келарди. Бир куни у бир ярим давоми...

1955 08:02 / 07.12.2019
Аудиолар

135111 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55388 14:35 / 11.08.2021