1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Усмон ибн Аффоннинг васияти

07:30 / 02.04.2019 3089 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўлдирилгач, унинг хазиналарини қидиришди ва бир қулфланган сандиқ топиб олишди. Сандиқни очишди. Унда бир қути бўлиб, қутининг ичида мактуб бор экан. У Усмон розияллоҳу анҳунинг васияти эди. Унда шундай ёзилган эди: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Усмон ибн Аффон гувоҳлик берадики, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккаю ёлғиздир ва Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир. Аллоҳ таоло қабрдаларни ҳеч қандай шубҳа йўқ бўлган кунда қайта тирилтиради. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Усмон мана шу калималарга риоя қилиб яшади, мана шу калималарга риоя қилган ҳолда ўлади ва мана шу калималарга биноан қайта тирилади, иншааллоҳ!»

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шукр нима Шукр калимаси нимани ифодалайдиКўпчилик инсонлар шукр калимасини турли муносабатларда айтиб юришга одатланганлар ва анъанага айланган тақлидий икки давоми...

3555 18:10 / 06.02.2020
Тушларни таъбир қиладиган Абу Каримадан ривоят қилинади .Бир киши менинг олдимга келиб, тушини айтиб берди .Тушимда жаннатга кирибман. Бир боғда Айюб, Юнус, Ибн давоми...

2652 07:10 / 07.10.2019
Икки ҳайит кечасида Аллоҳнинг зикри, намоз ва бошқа тоатлар билан машғул бўлиш мустаҳабдир. Ҳадисда ворид бўлганидек, .Ким ҳайит кечаларини иҳё қилса уйғоқ давоми...

2116 17:20 / 30.07.2020
Илмнинг асосларидан бири шуки, табиий ҳақиқатлар ўзгармасдир. Ишончли далил билан собит бўлган ҳақиқат барча вақтларда ҳақиқатлигича қолаверади. Бу нарса давоми...

2366 16:00 / 24.07.2019
Аудиолар

232067 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150538 14:35 / 11.08.2021