1446 йил 19 жумадис сони | 2024 йил 21 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қиз фарзанд улуғ насибадир

11:35 / 14.10.2019 4908 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оила – тарбия маскани. Жамият эса оилалардан таркиб топади. Оилада тарбиянинг асосий масъулияти оналарнинг зиммасида экан, демак, жамиятдаги маънавий соғломлик бўлғуси оналарнинг, қизларнинг тарбиясига бево­сита боғлиқ. Ғарб давлатлари томонидан ялтироқ ниқоб остида, «эркинликлар», «аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги» каби чиройли ёрлиқлар остида ғаразли мақсадлар билан синг­дирилаётган «оммавий маданият» асосан ана шу жавҳарга – қизлар тарбиясига қарши қаратилган.

Бугунги кунда долзарб муаммога айланиб бораётган фарзанд тарбияси, хусусан, қизлар тарбиясига оид масалалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Шу боис муқаддас Ислом динимизнинг бу ҳақдаги кўрсатмаларини ўрганишга ва уларни қизлар тарбиясида татбиқ қилишга ниҳоятда муҳтожмиз.

Аллоҳ таолонинг Набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам уч қизи бор ва уларни оқ ювиб, оқ тараб, тарбиялаган кишига жаннат вожиб бўлишини башорат қилганлар. Бошқа бир ҳадисда «икки қизи бўлса», яна бир ривоятда «битта қизи бўлса ҳам» дейилгани эса янада умидбахшдир.

Бу гўзал ваъда ота-оналарни қиз фарзанд билан қувонишга, уларни ях­шилик суюнчиси, бахт-саодат элчиси деб билишга, аёл зотини хорлаб, уни ор деб биладиган жоҳилият одатла­рига қарши бош кўтаришга ундайди.

Дарҳақиқат, қиз кўриш улуғ ризқ-насиба, мўл ризқнинг калитидир. Бу юксак маъно аёл зотига нисбатан адолат ва инсоф билан муомалада бўлган, она, қиз ва жуфти ҳалол сифатида унинг инсоний ҳуқуқларини ҳимоялаган, аёллар масаласи хусусида нафақат арабларнинг, балки бутун инсониятнинг тушунчасини қайта шакллантириб, ислоҳ қилган зотнинг сийрату суннатларидан олинган. У зот алайҳиссалом чириган урф-одатлар, бидъату хурофот ва бузуқ тасаввурларни ҳатлаб ўтиб, аёл ҳам эр­какнинг туғишган жигари эканини, яратилишда ҳам, шаръий мажбуриятлар борасида ҳам унинг эгизаги эканини эълон қилиб, «Аёллар эркакларнинг туғишганларидир», деганлар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Ҳадис китобларида «Қиз насиб қилган киши ҳақида» деган сарлавҳаларни учратасиз. Ушбу ризқ-насиба маъноси висол онларидан аввал, фарзанд умидида айтиладиган, Аллоҳ таолони зикр қилишга ундайдиган набавий дуода ҳам бор: «Аллоҳим, бизни шайтондан, шайтонни эса оиласини озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой билан таъминлаш оила боши – эркак кишига юклатилган, бунинг учун у кўчага чиқиб, ишлайди, тер тўкади, топганини уйга ташийди, деган маънода айтилгани шубҳасиз. Лекин шундай эркаклар ҳам борки, остона ҳатлаб кўчага чиқди дегунча оиласини, фарзандларини бутунлай эсидан чиқаради. Топганини ўзига, кўчадаги маишатга сарфлайди. Кўчадагилар билан муносабати рисоладагидек. Ҳамма билан опоқ-чапоқ, ошна-оғайнилари, ҳамкасб аёллар билан гаплашганда тилидан бол томади. Лекин уйида тили заҳар, аҳли оиласи­га, фарзандларига, ҳатто ота-онасига муносабатини кўриб ҳайрон қоласиз. Хуллас, кўча хандон, уй зиндон.

Аслида энг яхши муносабатга, энг гўзал ҳадяларга, энг ширин сўзларга не-не орзу, не-не машаққат, таъбир жоиз бўлса, не-не харажатлар билан никоҳига олган аёли, яхши ният, яхши умидлар билан дунёга келтирган фарзандлари муносиб эмасми?!

Ахир эркак киши чарчаганда, асабийлашганда, дам олгиси, ухлагиси келганда унга сокинлик ва ҳузур бахш этадиган маскани уйи эмасми?

Хафа бўлганда, нимадандир қалби озор чекканда унга ҳамдард бўладиган, кўнглини кўтарадиган инсон жуфти ҳалоли эмасми?

Кўпчилик эркаклар аёл кишига мутлақо алоқаси бўлмаган ишни ҳам уларга тўнкашади. Бунинг энг яққол мисоли, қиз туққани учун аёлни жавобгар қилиш. Гўё қиз фарзанд ордек. Ҳолбуки, Ислом қиз болага дўзахдан парда, мўл-кўл ризқ деб қарайди.

Маълумки, ҳомила эркакнинг нутфаси билан аёл тухумининг қоришмасидан вужудга келади. Ислом дини ўргатган бу илмий ҳақиқатни бугунги кун тиббиёт илми ҳам тасдиқлади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

«Отилиб чиққан нутфадан икки жуфтни – эркак ва аёлни яратган ҳам Унинг Ўзи…» (Нажм сураси, 45–46-оятлар).

Ўзинг бизга насиб қиладиган фарзандимиздан узоқ қилгин!».

Демак, қиз бола ҳам, ўғил бола каби Аллоҳ насиб қиладиган, шукр қилинадиган раббоний неъматдир, муборак ризқдир.

Оғриқли нуқта 

Аёлларга нисбатан биздаги тунд муносабат кишини ўйлантиради. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари, қизлари, оналари, энагалари, доялари ва эмизган оналарининг исмини ҳаммамиз яхши биламиз, шундай эмасми?

У ҳолда нима учун баъзи эркаклар оналарининг, жуфтлари ва қизларининг исмини айтишдан тортинишади? Нима учун кўчада, бозорда ёки сафарда улар билан ёнма-ён юргани­ни биров кўриб қолишидан хижолат бўлишади?!

Қачонгача Исломда аёлнинг ҳуқуқи ва ўрни ҳақида гўзал тақдимотлар битилади, байрамлар уюштирилади-ю, кундалик оддий ҳолатларда: уй, мактаб, бозорларда ўша ҳуқуқларни амалга оширишда муваффақиятсизликка дуч келинади?

«Аёл киши қовурғадан яралган» деган ҳадис бор. Аммо бу ҳикмат аёл кишидан аччиқланганда ёки дашном берганда унинг шахсиятига тегиш ёки обрўсини тўкиш учун эмас, балки гулдек нафис бу хилқатга назокат, сабр ва мурувват билан муомала қилиш учун, унга Аллоҳ берган табиатга, фитратга яраша муносабатда бўлиш учун айтилганини кўпчилик эркаклар англаб етмайди. Ўн саккиз минг оламни жуфт қилиб яратган Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларининг гултожини, азизу мукаррам инсонни ҳам жуфт яратган. Аёл киши ана шу жуфтнинг – икки бўлакнинг бири қилиб, эркак билан аёл бир-бирини тўлдириши учун халқ этилгандир.

Кишилар орасида «Эркак киши кўчанинг одами» деган гап тез-тез қулоққа чалиниб туради. Бу гап аҳли Кўпчилик муфассирларнинг наздида ушбу оят туғилажак гўдакнинг жинси эркакнинг нутфасига боғлиқлигини кўрсатади.

Яна бир оятда бундай дейилади:

«У (инсон) отилиб чиқувчи сувдан яралгандир» (Ториқ сураси, 6-оят).

Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ ҳам ушбу оятнинг тафсирида юқоридаги маънони таъкидлаган.

Бу фикр бироз мунозарали. Лекин ҳомиланинг вужудга келишида эркак билан аёл муштарак сабаб бўлишида шубҳа йўқ. Саҳиҳ ҳадисларда эркакнинг суви устун келса, Аллоҳнинг изни ила ўғил туғилиши, аёлнинг суви устун келса, Аллоҳнинг изни ила қиз дунёга келиши зикр қилинган («Саҳиҳи Муслим»).

Бундан ташқари, баъзилар фарзанд тарбиясидаги, уни ҳаётга тайёрлашдаги салбий ҳолат ва камчиликларни ҳам фақат аёлга боғлайди. Ўғлидан аччиқланиб, унга танбеҳ бераётган ота: «Ҳа, онангга ўхшамай қол!» деб ўшқиради. Аммо қизини мақтайдиган бўлса, «Отасининг қизи-да!» деб гердаяди.

Асарларда келадики, бир аёл минбарда сўзлаётган Умар розияллоҳу анҳуга маҳр масаласида раддия бил­дирганида у киши: «Умар хато қилди, аёл эса тўғри айтди», деган экан.

Бу ривоятдан олинадиган асосий хулоса шуки, минбарда сўзлаб турган мўминлар амирининг беихтиёр нотўғри айтган гапига бир нотаниш аёл тўғри билдирган раддияни эътироф этишидир.

Ҳар бир мусулмонман деган ота Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва­салламнинг ўз аёллари ва қизларига бўлган муносабатларидан ўрнак олиши керак. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотима менинг бир бўлагимдир. Уни безовта қилган нарса мени ҳам безовта қилади, унга озор берган нарса менга ҳам озор беради», деган эдилар.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

«Ҳилол» журнали 3-сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Айёш Қаттон айтади .Басрада Мунийба исмли ибодатли аёл яшарди. Унинг ўзидан ҳам ибодатлироқ қизи бор эди. Ҳасан Басрий ўша қизни кўриб, ёш бўла туриб ибодатга давоми...

3157 07:00 / 04.02.2019
Бунинг учун ўз олдингизга қуйидаги учмақсадни қўйишингиз лозим1. Болангизда Қуръонга муҳаббат уйғотиш.2. Бола учун Қуръон ёдлашнинг осон ва енгил усулини топиш.3. давоми...

18733 16:29 / 30.05.2020
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорий айтади .Таймий ўз замонининг оддий одами эди. У хуфтон билан бомдод намозини битта таҳорат билан ўқир, қачон вақти бўлса, намоз давоми...

4098 08:00 / 26.01.2021
Шаъбон ойи ndash ҳижрийқамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, давоми...

1807 18:45 / 06.03.2023