1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда илк вақф меҳмонхонаси очилди

09:47 / 14.10.2019 2391 pdf Ўқиш режими + -

Зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Сурхондарё вилояти Ҳаким Термизий зиёратгоҳи атрофида вақф меҳмонхонаси очилди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабар беради. Ушбу маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов ва вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддиновлар иштирок этди.

Янги меҳмонхонада зиёратчилар учун барча қулайликларга эга шарт-шароитлар яратилган бўлиб, замонавий услубда жиҳозланганлиги қайд этилди. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга бўлиб юқори хизмат кўрсатувчи қулайликларга эга люкс ҳамда ярим люкс хоналарни ўз ичига олади. Меҳмонхона ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. Бу эса дам олувчи ва йўловчилар учун хоҳлаган вақтда келиб танаввул қилиш имкониятини беради.

Яна бир жиҳати меҳмонхонанинг Тошкент-Термиз халқаро магистрал йўлининг ёнида эканлиги Исо Термизий, Султон Саодат, Кампиртепа, Фаёзтепа ҳамда Ҳаким Термизий зиёратгоҳ ва тарихий ёдгорликларига тез фурсатда етиб олиш имконини беради.

Шунингдек очилиш маросимида вилоятдаги 30 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва Қибла кўрсатгичи ўрнатилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, истиқболда меҳмонхонани ҳалол стандартига мос ҳолатга келтириш кўзда тутилган.

Меҳмонхона фаолиятидан келиб тушган маблағлар вақф мулкларини тасарруф этиш ҳамда хайрия мақсадлари учун ишлатилади.

«Вақф» хайрия жамоат фонди ушбу меҳмонхонанинг ташкил этилиши ва фаолиятининг йўлга қўйилишида кўмак кўрсатган саховатпеша ҳомийларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британиядаги энг қадимги .Шоҳжаҳон, масжиди 1889 йилда бунёд этилган илк масжидлардан бири ҳисобланади. Худди шу йили Абдулла Киллиамнинг саъйҳаракатлари давоми...

1598 15:54 / 26.09.2023
Эроннинг машҳур .Asia News, газетасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола httpswww.asianews.irenalbum1371 чоп этилди. Бу ҳақда .Дунё, АА мухбири хабар берди. .Asia давоми...

1534 11:39 / 22.06.2023
Словения пойтахтидаги ягона масжид Европанинг энг гўзалларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда қуриб битказилган Любляна мусулмон маданият маркази замонавий давоми...

2584 19:33 / 09.06.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган .Оламларга раҳмат пайғамбар, номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди. Танловдаги ижодий ишлар давоми...

1873 14:26 / 12.10.2023