1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланди

12:29 / 02.10.2019 2775 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 2 октябрь куни «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланди. Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатдан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондаги элчихона ва хорижий компаниялар, хусусан, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази, Хитой Халқ Республикаси элчихонаси, Корея Республикаси элчихонаси, Тошкент шаҳридаги Гёте институти вакиллари ҳам кўргазма-ярмарка иштирокчилари бўлаётир.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги 30дан ортиқ давлат ва хусусий нашриёт ҳамда китоб савдо ташкилотлари ҳам маҳсулотларини намойиш этадилар. Хусусан, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol» нашриёт-матбааси ҳам ушбу кўргазмада иштирок этмоқда. Кўргазма доирасида қизиқарли китоблар тақдимотлари, мушоиралар, интелектуал ўйинлар, адиблар билан ижодий учрашувлар, адабий викториналар, давра суҳбатлари ҳамда маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган. Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси «Ўзэкспомарказ» (Атриум)да бўлиб ўтмоқда. Кириш — бепул.

Таъкидлаш жоизки, 2-4 октябрь кунлари «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтиши режалаштирилган.


«Islom.uz» портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо давоми...

671 12:16 / 25.11.2025
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди. Манба Ўзбекистон мусулмонлари идораси

2620 21:06 / 17.08.2022
Қозоғистон пойтахти Остонадаги Ҳазрат Султонrdquo жоме масжидида 160 дан зиёд муслиманинг диний саводхонлик курсини битириши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Бу давоми...

2478 10:14 / 20.02.2019
Бугун 2021 йил 24 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида Аллоҳнинг гўзал исмлари .Асмоулҳусно, бўйича мусобақа танлови давоми...

2459 18:00 / 24.03.2021