1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Татаристонда аёллар ўртасида «Бутунроссия Қуръон мусобақаси» ўтказилади

10:00 / 28.04.2021 2045 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 29 май куни Ютазин тумани Уруссу қишлоғида аёллар ўртасида «Бутунроссия Қуръон мусобақаси» бўлиб ўтади. Мусобақа икки босқичда: 3 (28, 29, 30) пораларни ёддан ва 5 (26, 27, 28, 29, 30) пораларни ёддан айтиб бериши керак. Бундан ташқари, иштирокчилардан ҳарфларнинг маҳражидан чиқариши ва тажвид қоидаларига амал қилиб, Қуръонни чиройли тараннум билан ўқиши талаб қилинади.

Танловда ёшидан қатъи назар, Россия фуқароси бўлган мусулмон аёллар иштирок этишлари мумкин. Танлов талабларига биноан иштирокчи Қуръон ёдлаш марказлари талабалари бўлмаслиги керак. Ҳар бир иштирокчи фақат бир йўналишда қатнашиши мумкин.

«Бутунроссия Қуръон мусобақаси» Татаристон Республикаси Мусулмонлари идораси, Татаристон Республикаси Жануби-Шарқий диний идораси, Ютазин тумани муҳтасиби ва идора маъмурияти томонидан ташкил этилади.

Татаристон Республикаси Мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабарига кўра, аризалар 2021 йил 5 майгача қабул қилинади.

Қуръони Каримни 5 (26,27,28,29,30) пораларини ёддан ўқиб берган танлов ғолибига 50 минг рубль миқдорида пул мукофоти берилади. Иккинчи йўналиш ғолиби учун Ютазин муҳтасиби томонидан махсус соврин топширилади ва қолган иштирокчилар ҳам рағбатлантирувчи эсдалик совғалар билан тақдирланишлари кўзда тутилмоқда.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Мисрда бирбирини такрор қилмайдиган минглаб кўринишдаги қадимий масжидлар бўлиб, улар дунё сайёҳларининг диққатини ўзига жалб этиб келади. Лекин давоми...

2116 16:00 / 28.02.2019
Умра тадбирларини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида бож тўлаш керак. давоми...

1486 11:36 / 04.07.2024
Ўтган йили 24 мингдан ортиқ қизалоққа Солиҳа деб, 27 мингдан ортиқ чақалоққа Муҳаммадали деб исм берилди. Бу исмлар сўнгги йилларда энг кўп қўйилаётган исмлар давоми...

3972 20:25 / 05.01.2024
Невшеҳирнинг Эсентепе туманидаги .Ташлибал, жомеъ масжиди имомхатиби Ахмад Айдамир масжидни ботаника боғига айлантирди. Анадолу агентлиги хабарига кўра, у 1992 давоми...

2597 16:30 / 17.06.2022