1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уларга жавоб қилмайман

08:00 / 17.07.2020 2166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ шогирдлари билан дарс қилиб ўтирган эдилар. Бир нодон келиб, Аҳмад ибн Ҳанбални сўкиниб, куракда турмайдиган сўзларни айтиб ҳақорат қилди. Шунда шогирдлари: «Эй Абу Абдуллоҳ, бу тентакка жавоб қайтаринг, шунча гапирса ҳам индамай ўтираверасизми?» дейишди. Имом Аҳмад шундай дедилар: «Йўқ. Унга жавоб қайтармайман. Бундай қилсам, Қуръондаги ушбу оят қаерда қолади:  «Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда «Саломатлик бўлсин!» деб жавоб қиладиганлардир». (Фурқон сураси, 63-оят).

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замонавий тиббиёт кейинги эллик йилда ақл бовар қилмас даражада шиддат билан ривожланиб, ҳар қандай дарддан халос бўлиш умидини беришда давом этяпти. Соҳа давоми...

4352 16:10 / 25.03.2019
Нафсга ихлосдан кўра қийинроқ нарса йўқ. Банда ҳар қачон риёни кесиб ташлашга ҳаракат қилса, у бошқа рангда униб чиқади. Банда ундан токи Аллоҳга буткул юзланиб, у давоми...

2640 15:00 / 24.11.2021
Муслим ибн Субайҳ Куфий айтади .Отам шундай ҳикоя қиладилар .Муғийра ибн Шўъба ва бир араб йигит бир аёлга совчи юборишибди. Йигит келишган, кўркам эди. Аёл давоми...

3374 08:00 / 16.10.2020
Мансур ибн Аммор айтади .Бир йили ҳаж қилдим. Кўфа кўчаларидан бирида тўхтадим. Тун қоронғисида ташқарига чиқсам, бир киши баланд овозда .Аллоҳ, иззатинг ва давоми...

2406 08:00 / 01.01.2021