1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Машҳур футболчи Фредерик Умар Кануте масжид қурдирди

10:10 / 27.08.2019 1723 pdf Ўқиш режими + -

Франко-Малия футболчиси Фредерик Умар Кануте (Eвропа клублари бўлган «Лион» ва «Тоттенхэм» ҳужумчиси бўлган) ўз фаолиятини тамомлагач, хайр-саховат ишлари билан шуғуллана бошлади. Бу ҳақда muslimaat. uz сайти хабар беради.

Бу мусулмон футболчи Севилья шаҳридаги биргина масжидни вақтинча сақлаб қолиш учун 700 минг доллар йиғди. Сўнгра у шаҳарда доимий масжид барпо этилиши учун бор имкониятларини ишга сола бошлади.

Севилье шаҳрида 700 йил мобайнида масжид бўлмаган. Шунингдек, биргина масжид ҳам маҳаллий ҳокимият томонидан ёпилиш арафасида эди.

«Агар Кануте бўлмаганида Севильяда жума намозини ўқишга масжидимиз бўлмас эди», – деб таъкидлайди Испания Ислом жамияти вакили. Ушбу мусулмон футболчи бошчилигида Севильяда илк маротаба расмий масжид қурилиши учун пул йиғиш ташаббуси бошланди. Автотураргоҳ қулайлиги мавжуд бўлган уч қаватли бу масжидга 350000 доллар керак эди. Рамазон ойида бу маблағ йиғилиб, масжид қурилиши бошлаб юборилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Индонезиянинг Дин вазирлиги Саудия Арабистони ҳукуматидан 100 тонна хурмо ва 10 минг нусхада Қуръони Каримни қабул қилиб олди. Бу ҳақда кompas манбаси хабар давоми...

2277 11:00 / 23.03.2021
Муборак Рамазон ойи кириб келишига ҳам бир ойдан камроқ вақт қолди. Диний идорада бу улуғ ойга, унда бўладиган хатми Қуръонларга тайёргарлик анча олдин бошлаб давоми...

2851 09:25 / 11.04.2019
Француз мусулмон талабалари ассоциацияси EMF ижара ҳақи, ишсизлик ҳамда молиявий қийинчиликга учраган талабаларни қўллабқувватламоқда.Рамазон ойида ҳар ой давоми...

1924 17:00 / 26.04.2021
Ислом динига нисбатан кескин муносабатлар билдираётган Буюк Британия фуқароси Томми Робинсоннинг Facebook ва Instagramдаги саҳифалари ёпиб қўйилди, деб хабар беради давоми...

3314 11:00 / 28.02.2019