1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol» журнали ва islom.uz сайти жамоаси ташаккурнома билан тақдирланди

12:24 / 26.06.2025 750 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида «27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда бир қатор таниқли устозлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, интернетда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар, ҳамда «Hilol» журнали ва islom.uz сайти жамоаси иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бугунги кунда оммавий ахборот воситалари зиммасидаги масъулият нечоғлик муҳим эканини эслатиб, бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган ишларни таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир охирида маърифат улашиш йўлида фаол ҳаракат қилаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва даврий нашрларга, улар қатори «Hilol» журнали ва islom.uz сайти жамоасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалар топширилди.

DSC02744DSC02755-2

Ушбу юксак эътироф ва тақдирлов учун муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда у киши бошчилигидаги жамоага самимий ташаккуримизни изҳор қиламиз.

Қуйида муфтий ҳазратларининг ташаккурномаларини тақдим этамиз:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилишга қўшаётган ҳиссаси учун «Islom.uz» сайти жамоаси ташаккурнома билан тақдирланади.

Халқимиз манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини ҳис қилиб яшайдиган сиз каби ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқдир. Масъулиятли ва шарафли вазифада хизмат қилаётган сиз жонкуярларимизга сиҳат-саломатлик, куч-қувват ҳамда улкан зафарлар тилаймиз. Сизларнинг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган ижодий ишларингизда Ҳақ таоло мададкор бўлиб, куч-қувват ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
шайх Нуриддин Холиқназар

Фурсатдан фойдаланиб «Hilol-Nashr» нашриёти ва islom.uz сайти жамоаси барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклаб қолади!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Жиззах вилояти Фориш туманидаги .Янгиқишлоқ, жоме масжиди биноси қурилишига илк тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради. Маросимда Жиззах давоми...

2265 05:05 / 18.06.2019
Президент Шавкат Мирзиёев 25 март куни бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди. Халқимиз ҳаёти ва маънавиятида Ислом динининг ўрни беқиёс. давоми...

2375 18:18 / 25.03.2024
Президент фармонига кўра, Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация давоми...

1179 16:56 / 06.12.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 20232024 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича маълумот олишни истасангиз қуйидаги манзил, давоми...

3809 06:20 / 06.06.2023
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021