1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдан васият

16:05 / 21.08.2019 1765 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ўқиш ибодатдир

 Ҳадис ўқиш ибодатдир, ҳадис ўрганиш савобдир. Қолаверса, ҳадиси шарифларда икки дунё саодатининг калити мавжуддир. Уларда ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасида нималар қилишимиз лозимлиги кўрсатилган. Бу эса бизнинг катта бахтимиз! Дунёга бир назар солайлик: Ислом ҳидоятидан маҳрум бўлганлар, охирги Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга умматликдан маҳрум бўлганлар ана шу бахтдан ҳам маҳрум. Улар ҳали ҳаётда нима қилишни, қайси йўлдан юришни билмай ҳайрон. Ёки ўзларига ўхшаган ҳайронлардан бирининг амалига, ҳаракатига тақлид қилишга мажбур. Дунё муаммолари қаршисида йўл тополмай сарсон. Чунки уларнинг тайинли йўл кўрсатувчи юлдузи йўқ. Улар ҳар бир нарсада қандай йўл тутиш кераклиги тўғрисида бош қотиришга маҳкум. Минг машаққат билан топган йўлининг эса кўзланган мақсадга элтиши гумон. Бордию шундай бўлган чоғда ҳам беш кунлик дунёнинг бирор вақтинчалик матоҳига элтиши мумкин, холос.

Атрофга эътибор билан бир назар солинг, энг оддий ва арзимас бўлиб кўринган нарсадан тортиб, энг мураккаб ва аҳамиятли нарсаларгача қаранг, ҳодисаларнинг ҳамма-ҳаммасида сиз билан биз мусулмонлар учун очиқ-ойдин, икки дунё бахтига эриштирувчи кўрсатмалар бор. Биздан бошқалар юзини қандоқ қилиб ювишни, ўзини қандай поклашни ҳам билмайди. Шунинг учун ҳаммалари ҳар хил йўл тутади. Биз эса бир хил мустаҳаб, таҳорат, ғусл қиламиз. Бу ишни шариатимиз кўрсатмаси бўйича амалга оширамиз. Шунинг учун бизнинг юз ювишимиз ҳам, покланишимиз ҳам ибодатга айланади. Шунга ўхшаш ҳар бир ишни ҳам динимиз кўрсатмаси бўйича қилишимиз керак. Бу бизнинг бурчимиз, бахтимиз, бу биз учун тайёр ечимдан фойдаланиш имкони. Бу ҳайронликдан, «нима қилсам бўлар экан» дейишдан қутулиш йўли! Натижаси эса аниқ: бу дунёда – яхшилик, охиратда – жаннатга эришиш! Шунинг учун ўрганадиган ҳадисимизнинг ҳар бирига амал қилишга киришайлик! Ана ўшанда кундалик ҳаётимизда қиладиган ҳар бир ишимиз ҳам ибодатга айланади. Аллоҳнинг кўрсатмаси билан, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш билан яшаётган бўламиз.

 

Намоз ибодатларнинг улуғидир!

 

Беш вақт намоз ўқибгина Аллоҳнинг розилигини топамиз. Топибгина қолмай, яна Унинг охиратдаги мукофотига – жаннатга эришамиз. Намоз бир инсоннинг мусулмон эканига далилдир. Намоз покликдир, азизликдир, шукрдир, охиратдан умидворликдир. Намоз қалбларнинг нури, кўзларнинг сурури, икки дунё саодатининг зуҳуридир.

Ҳатто мусулмон бўлмаган инглиз ёзувчиси, Нобел мукофоти соҳиби Бернард Шоу: «Мусулмонларнинг намози икки мингинчи йилда дунё тиббиёт академияси профессорларининг дори тавсияномаларидан жой олади», деган.

Баъзиларимиз намоз ўқишга шароит етишмаслигини, таҳоратга иссиқ сув йўқлигини, масжиднинг совуқлигини, яна аллақанча нарсаларни дастак қилиб намоз ўқишдан бўйин товлаб юрамиз. Аммо каталакдай тор, ҳеч бир қулайлиги, шароити йўқ кулбаларда яшаган ота-оналаримиз қаҳратон совуқ ва жазирама иссиқ ҳавода, зах ва зимистон ҳужраларда ҳам намоз ўқишни канда қилишмаган. Қаттиқ қиш кунлари икки-уч чақирим наридаги анҳорга бориб, музни тешиб таҳорат олишган. Йўлдами, чўлдами, сафардами – намозларини вақтида адо этишган, қазо қилишмаган. Ҳозирги пайтда баҳаво, ёруғ уйларда яшаб, уст-бошимиз, емагимиз етарли бўлган, таҳоратга иссиқ-совуқ сувга эга ҳолда яна намозга эринсак, Аллоҳга қулликда бепарволик қилсак, узримиз ўтармикин?

«Hilol» журнали, 1-сонидан олинди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Язид ибн Абулҳакамдан ривоят қилинади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳнинг шундай деганини эшитдим .Эй сўралса рози бўладиган, сўралмай қолса ғазаб қиладиган Зот давоми...

2675 09:09 / 15.03.2020
Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва ундан кейинги тўрт ракъатни муҳофаза давоми...

2187 11:30 / 24.08.2019
Эътибор билан қарайдиган бўлсак, Ислом динининг батафсил ҳукмларини баён қиладиган барча манбаларимизда .Либос китоби, бор. Айниқса, ҳадис, тасаввуф ва фиқҳ давоми...

2370 09:10 / 05.08.2019
Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонунқоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги давоми...

4993 11:00 / 14.12.2020