1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мустахлаф

12:30 / 02.05.2020 1919 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

(Эй инсонлар) Аллоҳга ва Унинг Пайғамбари (Муҳаммад алайҳиссалом) га иймон келтиринглар ҳамда У Зот Сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан (яъни, вақтинча қўлларингизда турган, эрта бир кун сизлар истасангиз-истамасангиз ўзгаларни қўлларига ўтиб кетадиган Аллоҳ берган мол-давлатдан) инфоқ-эҳсон қилинглар! Бас, сизлардан иймон келтирган ва инфоқ-эҳсон қилган зотлар учун катта ажр-мукофот бордир! (Ҳадид сураси 7-оят).

Халифа деб таржима қилинган сўз Қуръонда «мустахлафийна» деб келади.

Бу сўз луғатда ўзини ўрнига бирор кишини ўринбосар қилмоқ маъносида – эгасини ўрнига бир ишни бажарадиган кишига ишлатилади.

Масалан мол-мулк. Сиз унда мустахлафсиз, яъни у сизни қўлингизда омонат, ҳақиқий эгаси сиз эмассиз, омонатдор қўлсиз холос! Уни сизга Аллоҳ кўрсатган ўринга ишлатишингиз учунгина берилган!

Бир тўда туяси бор аъробийдан сўрашди, бу туялар кимники? Аъробий гўзал жавоб берди: Мени қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Мени қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки!

Яъни, бу Аллоҳники! Мен уни тасарруф қилишга масъулман холос.

Мустахлаф сўзини яна ҳам кенгроқ тушунсак, мол-мулкда сиз мустахлафсиз.

Сиҳат-саломатлик! Сиз унда мустахлафсиз! Уни ўзини ўрнида ишлатишингиз лозим бўлади.

Жамиятда ҳар бир кишини ўз вазифаси, ўрни бор. Сизни ҳам ўз ўрнингиз, вазифангиз бор. Ночорга ёрдам бериш, кучсизни ҳимоя қилиш ҳам жамият аъзоларини вазифаларидан бири ҳисобланади.

Аллоҳ сизга илм берган. Сиз унда мустахлафсиз! Ўзини ўрнида ишлатишга, яхши-ёмонни эслатишга, ҳалол-харомни билдиришга масъулсиз! Аллоҳни олдида жавобгарсиз!

Аллоҳ айтади: «Мен ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман» (Бақара сураси 30-оят).

Инсон — Аллоҳ уни қўлига мол-мулк бериб, уни омонатдор қўл қилган Аллоҳни ердаги халифаси. Мол-мулк бизники эмас. Аслида бизники бўлмаган нарса қандоқ қилиб бизники бўлсин. Яъни, мени қўлимдаги мулк меники эмас, уни қўлидаги мулк уники эмас, сизни қўлингиздаги мулк ҳам сизники эмас. Биз уни ҳақиқий эгаси эмасмиз. Биз танаввул қилсак тугатамиз, кийсак эскитамиз ва аммо садақа қилсак ўзимизга олиб қоламиз!

Бир одам Пайғамбар алайҳиссаломга бир қўйни ҳаммасини тарқатдим фақатгина қўли қолди холос деди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: Йўқ ундай эмас, қўлидан бошқа ҳаммасини олиб қолибсан, дедилар.

Яъни, садақа қилганинг охиратга захира бўлиб ўзингда қолади. Олиб қолганинг тугаб тамом бўлади.

Эй биродарим! Мустахлаф сўзи жуда кенг маънода тушунилади. Масалан сени машинанг бор, сен унда мустахлафсан. Хақиқатда ёрдамга муҳтожларни ҳожатларига уни ишлатсанг уни ҳаққини адо этган бўласан. Гуноҳ, кўнгил ҳуши учун ёки шунчаки айланиб келиш учун эмас, ҳақиқатда шунга эҳтиёжи бор, чорасиз турган одамга ёрдам беришга масъулсан!

Инсон унга берилган ҳар насибада, иқтидорда, илмда, ҳунарда, шижоатда, куч-қуватда, ғайратда барча барчасида мустахлафдир.

Мол-мулк неъмат ҳисобланмайди. Уни қай ўринга ишлатилишига қараб бўлади. Агар Аллоҳ рози бўладиган тоатга, муҳтож-у ночорларга хайр-саховатга, ўзи масъул бўлганларни нафақаларига ишлатилсагина неъмат ҳисобланади. Ундай бўлмаса гуноҳ-у маъсиятга, кайфу-сафога, фойдасиз ўринларга ишлатилса, бало бўлади, офат бўлади!

Бугун ҳаммамизни ўз вазифамиздаги масъулиятимиз яна ҳам ошди. Аллоҳни олдида жавобгарлигимиз яна ҳам ортди. Ночор-чорасизлар эҳтиёжини кимга айтишни билмайди. Бойлар фақирлар олдида, илм аҳли авом олдида, табиблар бемор олдида, қўйинки барча ўз ишида фидокор бўлишга, сидқидилдан қилишга, ҳар доимгидан кўра жавобгардир. Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлга бошласин! Ўзини ҳақ йўлидан адаштирмасин!

 «Фатҳ» жоме масжиди имом ноиби Адҳамжон Юсупов таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ҳишом Даствоийдан ривоят қилинади .Амр ибн Атаба ибн Фарқад вафот этганида шериклари унинг синглиси ҳузурига кириб, акаси ҳақида гапириб беришни сўрашди. У шундай давоми...

3281 08:39 / 02.04.2020
Ўз ҳаётига Қуръон ахлоқини тадбиқ этган ҳар бир одам янги куннинг бошланишини ndash Аллоҳ борлиги ва боқий қолувчи Зот эканлигининг далили, унинг бир инъоми эканини давоми...

5975 06:03 / 07.11.2018
Абу Бакр ибн Айёш айтади .Ёшлигимда бир киши менга .Бу дунёда қодир бўлгунингча бўйнингни охират қуллигидан озод қил. Зеро, охират асири ўзўзидан қутулиб қолмайди,, давоми...

2285 08:01 / 08.05.2020
Мусулмонларнинг мақсади карвон эди. Қурайшнинг мақсади эса карвонни қутқариш эди. Аммо Аллоҳ таоло урушни ирода қилди ва Бадр жанги бўлиб ўтди.Расулуллоҳ давоми...

2481 12:30 / 28.02.2022