1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳеч бир кимса ўлимдан қочиб қутула олмайди

15:45 / 31.08.2019 2621 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тасаввур қилинг, вафот этяпсиз. Охирги лаҳзаларингиз. Яшаган умрингиз кўз олдингиздан ўтяпти. Шунда қандай нарсалар хаёлингиздан ўтган бўларди. Ўйлаб кўринг!

«Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман. Аллоҳ менга Ўзини танитиб қўйди. Динимни ўргандим. Ҳаёт йўлимда учраган ҳар бир ҳолатда динимизнинг кўрсатмаси қандай экан, деб ўрганиб, қўлимдан келганича амал қилдим. Албатта, Аллоҳ Ўзининг розилиги учун кўзлаб қилинган амалларни асло зое қилмас. Яхши амалларга тавфиқ бергувчи ҳам, уларни қабул қилгувчи ҳам Ўзи».

«Қилган хатоларимга эса Унинг мағфиратини сўрайман, шундан умидворман», деб Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлган ҳолатда Ўз Яратувчимиз, Роббимизнинг ҳузурига боришга интизор бўлиб вафот этамизми ёки шайтон қилиб ўтган саноқсиз гуноҳларимизни ёдимизга солиб («намоз ўқимадинг», деб ёки «хоҳласанг ўқиб, хоҳласанг ўқимадинг», деб; ёки «кўзинг умр бўйи ҳаромга қараб ўтди», деб; ёки «молингни ҳаромдан топдинг», деб ёки «унга ҳаром аралаштирдинг, ҳаромдан единг, ҳаромдан едирдинг», деб ёки ...), васваса қилиб, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилиб турган бир аҳволда дунёдан узилгимиз келмай ўтамизми?!

Ахир, бир кун келиб шундай бўлиши - ўлим етиши аниқ-ку. Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига сабаб ўлимни унутишларидир. Ўлимини ўйламаган одам ҳар қандай гуноҳни тап тортмай қилавериши ҳеч гап эмас.

Агар ҳар бир банда бир кун келиб ўлишини, тупроққа қорилишини, қуртга ем бўлишини, Мункар ва Накир саволларига тутилишини, қиёматда тирилишини, жаннат ёки дўзахга киришини ўйлаб турса, ўлимни эслайдиган ва унга тайёргарлик кўрадиган бўлади.

Шунинг учун ҳам Қуръони Карим оятларида ва ҳадиси шарифларда ўлимни эслашга тарғиб кўплаб таъкидланган.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ

«Аниқки, сиз қочаётган ўлим, албатта, сизга йўлиқувчидир. Сўнгра ғайб ва шаҳодатни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсиз. Бас, У сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир», деб айт» (Жума сураси, 8-оят).

Ҳа, ҳеч бир кимса ўлимдан қочиб қутула олмайди. Ўлим инсонни вақти-соати келганда қаердан бўлса ҳам излаб топади.

«Аниқки, сиз қочаётган ўлим, албатта, сизга йўлиқувчидир».

Ҳар бир инсон ўлганидан сўнг махфий ва ошкора нарсаларнинг барчасидан хабардор Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтарилади ва бу дунёда қилган ҳар бир иши учун жавоб беради.

«Сўнгра ғайб ва шаҳодатни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар».

Агар яширмоқчи бўлса, Аллоҳнинг Ўзи банда бу дунёда нималар қилганини айтиб беради.

«Бас, У сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир».

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ

«У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (Мулк сураси, 2-оят).

Ўлим ва ҳаётни Аллоҳ таоло яратган. Одатда аввал ҳаёт, сўнг ўлим бошланади. Агар эътибор берсангиз, бу оятда ўлим аввал келтириляпти, бунинг ҳикмати одамларни яхши амалларга чорлашдир. Чунки ўлимни эслаган одам доимо унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.

Биз-чи бу ерда нима қилиб юрибмиз ўзи, ишимизнинг охири нима бўлади, қаёққа қараб кетяпмиз, деб қачон ўзимизга савол берганмиз. Мусулмонликни мерос қилиб олганмиз, ота-онамиз мусулмон - биз ҳам мусулмон. Бу ҳам катта бахт аслида. Энди унинг қадрига етайлик, шукрини адо этайлик. Қуруқ мусулмонликдан комил мўмин бўлиш учун ҳаракат қилишга ўтайлик.

«Мен унинг вакили эканлигимни даъво қилаётганим - Ислом динининг ҳақиқати қандай экан, мусулмонликни даъво қиламан, мусулмончиликнинг ҳақиқати қандай экан», деб қачон қизиқиб, динимизни ўрганиб, амал қилишга ўтамиз. Ислом - илм дини, сафсата эмас, уни ҳам ўқиб ўрганилади. Аллоҳ ақлни жойлаган бошни кўтаринг, атрофга теранроқ қаранг! Кимдир аллақачон жаннатда ўзига қасрларни қуриб бўлди, биз эса ортда қолиб кетдик. Кимдир Аллоҳнинг розилигига етишиб бўлди, биз эса нафсимизни рози қилиш билан оворамиз. Бугун ичимиздан кимдир ётиб, эртага турмаслиги мумкин. Эҳтимол, ўша мен ёки сиздирсиз. Ахир, шунақаси бўлади-ку.

Ҳар куни ўзимизга савол берайлик! Бугун ўлсам, яшаган ҳаётимга ачинмайманми, Аллоҳ мендан рози ҳолда кетаманми?!

Охунжон Охунов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суҳайл ибн Абу Осим айтади Салам алХаввосдан Сизга Али ибн Фузайлнинг қандай вафот этгани ҳақидаги хабар келганмиrdquo деб сўрасам, у киши Ҳа, келган. Бир куни Али давоми...

2773 12:58 / 16.12.2018
Жума муборак бўлсин

11156 17:09 / 12.01.2018
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди.Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда Аллоҳга ҳамду сано ва Набий давоми...

2317 10:30 / 16.04.2019
Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин .Аллоҳга омонат, дейишга одатланганман. Болалигимизда онам давоми...

3479 21:40 / 10.01.2019