1446 йил 17 Рамазон | 2025 йил 17 март, душанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунёга алданманглар!

07:10 / 13.08.2019 2148 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: «Ийсо алайҳиссалом ер юзини айланиш учун чиқди. Унга бир яҳудий ҳамроҳлик қилди. Яҳудийда иккита, Ийсо алайҳиссаломда эса битта нон бор эди. Ийсо алайҳиссалом яҳудийга: «Таомингга мени шерик қиласанми?» деди. Яҳудий: «Ҳа», деди. Лекин Ийсо алайҳиссаломнинг нони битта эканини билгач, рози бўлганига пушаймон бўлди. Ийсо алайҳиссалом намоз ўқиш учун турган пайтда яҳудий нонининг биттасини еб қўйди. Ийсо алайҳиссалом намозни ўқиб бўлгач, иккови таом ейишга ўтирди. Ийсо алайҳиссалом шеригига: «Нариги нонинг қани?» деди. Яҳудий: «Менда фақат битта нон бор эди», деди. Ийсо алайҳиссалом ҳам битта нонни, шериги ҳам битта нонни еди. Сўнра жўнаб кетишди. Бир дарахтнинг олдига келишди. Ийсо алайҳиссалом: «Мана шу дарахтнинг тагида тунасак», деди. Шериги ҳам маъқуллади. Тонг отгач, яна йўлга тушишди. Йўлда бир кўзи ожиз одам учраб қолди. Ийсо алайҳиссалом кўзи ожизга: «Хоҳлайсанми, сени даволайман, Аллоҳ кўзингни қайтариб беради. Лекин кейин У Зотга шукр қиласанми?» деди. У одам рози бўлди. Ийсо алайҳиссалом унинг кўзини силаб, Аллоҳга дуо қилди. Унинг кўзлари очилди. Шунда Ийсо алайҳиссалом яҳудийга: «Мана бу кўрнинг кўзини қайтариб берган Зот номи билан сўрайман, сенда яна битта нон бормиди?» деди. Яҳудий: «Аллоҳга қасамки, менда фақат битта нон бор эди», деди. Ийсо алайҳиссалом унга индамади. Йўлда давом этиб, кийиклар ўтлаб юрган жойга келишди. Ийсо алайҳиссалом кийиклардан бирини чақириб, уни сўйди. Сўнгра иккови кийикнинг гўштидан ейишди. Гўштни еб бўлгач, Ийсо алайҳиссалом кийикка: «Аллоҳнинг изни билан тур ўрнингдан!» деган эди, кийик туриб, югуриб кетди. Яҳудий ҳайрон қолиб, «Субҳаналлоҳ», деди. Ийсо алайҳиссалом унга: «Сенга мана шу мўъжизани кўрсатган Зот номи билан сўрайман, учинчи нонни ким еди?» деди. Яҳудий: «Менда фақат битта нон бор эди», деди. Улар яна йўлда давом этиб, катта бир дарёнинг олдига келишди. Ийсо алайҳиссалом шеригининг қўлидан ушлаб, сувнинг устида юриб, нариги томонга ўтиб олди. Шериги яна ҳайратда қолиб, «Субҳаналлоҳ», деди. Ийсо алайҳиссалом унга: «Сенга мана шу мўъжизани кўрсатган Зот номи билан сўрайман, учинчи ноннинг эгаси ким?» деди. Яҳудий яна: «Аллоҳга қасам, менда битта нон бор эди», деди. Улар яна йўлда давом этиб, хароба бўлиб ётган бир катта қишлоққа келишди. Қарашса, ўзларига яқин жойда учта катта-катта олтиндан бўлган тошлар турибди. Ийсо алайҳиссалом: «Биттаси сенга, биттаси менга, учинчиси эса учинчи ноннинг эгасига», деди. Шунда яҳудий: «Учинчи ноннинг эгаси менман, сен намоз ўқиётган пайтингда уни егандим», деди. Ийсо алайҳиссалом: «Буларнинг ҳаммаси сенга» деб, ундан ажралиб кетди. Яҳудий олтинларнинг олдида туриб қолди. У уларни бир ўзи кўтара олмас, юклаб кетишга бирорта улови ҳам йўқ эди. Шу пайт у ерга уч киши келиб қолди. Улар олтинларга эгалик қилиш учун яҳудийни ўлдиришди. Сўнг иккови учинчи шеригига: «Сен қишлоққа бориб, бирор егулик олиб кел», деди. У кетди. Қолганлардан бири шеригига: «Анави қайтиб келгач, уни ўлдириб, олтинларни бўлишиб оламиз», деди. Шериги рози бўлди. Егулик олиб келишга кетган одам эса «Овқатга заҳар қўшаман-да, иккаласини ўлдираман, олтинлар ўзимга қолади» деб, шайтоннинг гапига кирди. Шундай қилиб, заҳарланган овқатни олиб келган эди, бояги иккаласи уни ўлдирди. Сўнгра овқатни еб, ўзлари ҳам олтиннинг ёнида қотиб қолишди. Шундан сўнг Ийсо алайҳиссалом у ердан ўтиб қолиб, олтиннинг ёнида ўлиб ётган тўрт кишини кўриб, уларга ва олтинга ишора қилиб, ўзи билан бирга кетаётган ёнидаги ҳаворийларга: «Дунё мана шундай, унга ружу қўйганларни шу кўйга солади. Ундан эҳтиёт бўлинглар!» деди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авзоий айтади .Билол ибн Саъднинг ўғли Константинополда вафот этди. Бир киши унинг йигирма неча дирҳам қарзи борлигини даъво қилиб келди. Билол унга .Ҳужжатинг давоми...

2250 08:00 / 30.11.2019
Оила қуриб, биргаликда оилавий ҳаёт кечираётган келинкуёвлар Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд тилаб дуода бўлишлари жуда ҳам муҳимдир.Бу ишни Аллоҳ давоми...

6034 15:07 / 14.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қорин хасталиги ила ўлган шаҳиддир, вабода ўлган шаҳиддир,, дедилар,.Маълумки, давоми...

8247 11:00 / 26.03.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, сийратлари ва ҳадисларида ҳам ҳаё ҳақида маълумотлар кўп.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2650 09:02 / 09.11.2018