1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қайси амаллар рўзани бузиб, қазо ва каффоратни вожиб қилади?

10:40 / 16.05.2019 2828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Қазо рўзаларни тутаётганлар қандай ният қилишади?

Жавоб: Қазо рўзаларни тутаётганлар субҳи содиқдан аввал ният қилиб олишлари, ниятда қандай рўзани, қайси куннинг қазосини тутаётганини тайин қилишлари шарт. Ифторлик пайтида «Эртага ҳам қазо рўза тутаман» ёки «Эртага қазо рўза тутишни ният қилдим» деб ният қилиш ҳам мумкин. Қазоси кўпайиб кетса ёки неча кунлиги эсида бўлмаса, «зиммамга энг аввал вожиб бўлган Рамазоннинг қазосини ёки зиммамга энг охирги вожиб бўлган Рамазоннинг қазосини тутишни ният қилдим» деса, кифоя қилади.

Савол: Каффорат рўзасини тутувчилар қандай ният қилишади?

Жавоб: Каффорат рўзасини тутувчилар субҳи содиқдан аввал ният қилиб, ниятда қайси каффорат эканини тайин қилишлари шарт. Ифторлик пайтида «Эртага ҳам каффорат рўзасини тутаман» ёки «Эртага каффорат рўзасини тутишни ният қилдим» деб ният қилиш ҳам мумкин. Мисол учун, «Рамазон рўзасининг каффоратини», «Зиҳорнинг каффоратини» ёки «Қасамнинг каффоратини ният қилдим» дейишлари каби.

Савол: Қайси амаллар рўзани бузиб, қазо ва каффоратни вожиб қилади?

Жавоб: Рўза бузилган ҳар қандай ҳолатда қазосини тутиш вожиб бўлади, лекин қуйидаги ҳолатларда қазо билан бирга каффорат ҳам вожиб бўлади:

– Рўзани суратан бузиш (томоқдан бирор нарса ўтиши, икки йўлдан бирига жимоъ қилиш). Томоқдан бошқа йўлдан, масалан, бурун, қулоқ, аёлнинг олди, эркагу аёлнинг орқасидан дори ёки шу каби нарса кирса, фақат қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.

Шунингдек, олд-орқадан бошқа жойга жимоъ қилиниб, маний тўкилса ҳам қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди. Агар маний тўкилмаса, қазо ҳам лозим бўлмайди.

– рўзани маънан бузиш (баданга манфаат берадиган, озуқа ёки даво бўладиган, лаззат ҳосил қиладиган, инсон таъби ейишга мойил бўладиган нарсаларнинг томоқдан ўтиши). Озуқа ёки даво бўлмаган, инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган (тош, кесак, тиш ковагидаги каби) нарсалар томоқдан ўтса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди. Зеро, бу ҳолатлар ейиш бўлса ҳам, озуқа ейиш ҳисобланмайди (доимо кесак еб юрадиганлар бундан мустасно);

– рўзани қасдан бузиш (адашиб эмас). Таҳорат ёки ғусл қилаётганда беихтиёр томоқдан сув ўтиб кетса, қазо лозим бўлиб, каффоат вожиб бўлмайди. Рўзадорлигини унутиб, еб-ичиб қўйса, ёғаётган ёмғир томчиларини ютиб юборса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлмайди.

– рўзани ўз ихтиёри билан бузиш (мажбурланиш бундан мустасно). Бировнинг мажбурлаши туфайли рўза очилса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди;

– рўзани заруратсиз бузиш (зарурат юзасидан бузиш бундан мустасно). Рўзани очишга қаттиқ ташналик, очлик, беморлик каби зарурат пайдо бўлса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди;

– рўза бузилгандан кейин рўзани очишни мубоҳ қиладиган ҳолат бўлмаслиги. Масалан, рўзани қасддан очгандан кейин ҳайз ва нифос келиб қолиши, қаттиқ ташналик, очлик, оғир касаллик каби ҳалок қиладиган ёки бирор аъзога талафот еткизадиган даражада ҳолат юзага келиб, рўзани очиб юборилса қазо лозим бўлиб, каффорат соқит бўлади.

– рўзани мусофир ё бемор бўлмай туриб бузиш. Агар мусофир ё бемор бўлатуриб рўза тутса-ю, кейин рўзасини очиб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.

– Рамазон рўзасини адо қилаётганда рўзани очиб юбориш. Бундан бошқа рўзалар бузилса, шунингдек, Рамазоннинг қазо рўзаси бузилса ҳам каффорат вожиб бўлмайди.

– cубҳи содиқдан аввал ният қилинган рўзани бузиш. Субҳи содиқдан кейин ният қилиб, кейин рўзасини очиб юборса, каффорат вожиб бўлмайди.

– бирор шубҳа туфайли рўзани очиш. Агар қуёш ботди деб ўйлаб, ифторлик қилган бўлса, субҳи содиқ кирмади, деб еб-ичган бўлса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши Жаъфар асСодиқ розияллоҳу анҳуга .Аллоҳнинг борлигига қандай далил бор Фақат менга олам, ундаги дунё матоҳи ва дуру гавҳарлардан далил келтирма, деди. давоми...

1652 07:10 / 31.07.2019
Савдогар танишларимдан бири айтади.Катта Дамашқ бозоридаги тожирлардан бирининг олдига кирдим. Уни жуда яхши танирдим. У катта савдогарлардан бўлиб, тўрт давоми...

2150 16:00 / 10.09.2021
Иброҳимдан ривоят қилинади .Бир киши Зуҳайр ибн Нуъаймга .Эй Абу Абдураҳмон, сиз кимлардансиз, деди. У .Ислом неъмати билан неъматлантирилганларданман,, деб жавоб давоми...

1898 08:00 / 22.06.2020
Бир фақир киши бор экан. Фарзандлари кўп, топадиган пули рўзғорига етибетмас экан. Бахти кулиб, катта бир ер унга мерос қолибди. Ернинг баҳоси жуда қиммат, давоми...

2861 07:30 / 29.03.2019