1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Камтар олим

07:10 / 09.08.2019 3675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Андалус вазирининг ўғли ҳикоя қилади: «Даҳлизда ўтирган эдим. Бир китоб кўчирувчига Абулфараж Исфаҳонийнинг «Ағоний» китобини кўчиришни буюргандим. У кўчирганларини олиб келди. Унга: «Китобнинг аслини бер-чи, солиштириб кўрайлик», десам, «Олиб келмадим», деди. Шу пайт жулдур кийинган бир одам келиб қолди. Кийими оддий жундан, салласи ҳам яхши ўралмаган бу кишини бадавий араблардан деб ўйлабман. У салом бериб, ёнимизга ўтирди-да, «Ўғлим, вазир Абу Марвоннинг олдига киришимга рухсат сўра-чи», деди. Мен ёшлик қилиб, уни писанд қилмай, «У ухлаяпти», дедим. Чунки кийимлари ниҳоятда жулдур эди. У бир соат жим ўтиргач, «Қўлингиздаги қайси китоб?» деди. «Нимайди?» дедим. «Номини билмоқчиман, чунки кўп китобларнинг номини биламан» деди у. «Ағоний китоби», дедим. «Қаергача кўчирдингиз?» деди у. «Шу ергача», дедим мен, уни масхара қилиб. У эса менга «Нега котиб кўчирмаяпти?» деди. «Солиштириш учун аслини сўрасам, олиб келмаган экан», дедим. Шунда у: «Ўғлим, кўчирилганларни ол-да, солиштир», деди. «Нима билан солиштираман? Асли йўқ-ку?» дедим. «Ёшлигимда шу китобни ёдлаб юрардим-да», деди. Мен унинг гапидан кулиб юбордим. У кулганимни кўриб, «Унда эшит», деди-да, «Ағоний»ни ёддан ўқий бошлади. Худо ҳаққи, у бирорта ҳам ҳарфда хато қилмади. Кейин унинг хотирасини текшириш учун китобнинг ҳали  ўртасидан, ҳали охиридан сўрадим. Ҳамма жойини бир хил ёдлагани маълум бўлди. Мен бу кишига қойил қолдим. Сакраб туриб, отамнинг олдига кириб, ўша одам ҳақида айтиб бердим. Отам ҳам ўрнидан сакраб туриб, эгнида кўйлаксиз, фақат ридоси билан, ­бошяланг, оёқяланг ҳолда ўша кишининг олдига чиқди. Чиқди-ю, жулдур кийинган киши билан қучоқлашиб кўришиб, унинг қўли ва пешонасини ўпди, мени эса маломат қила кетди. Кейин: «Мавлоно, мени кечиринг, мана бу тарбиясиз сизни бир соат ушлаб ўтирибди-я», деди-да, яна мени уриша кетди. У киши эса отамни тинчлантириб, «Қўйинг, у мени танимади-да», деди. Отам эса хуноб бўлиб, «Танимагани майли, лекин нега беодоблик қилади?» дер эди. Ниҳоят, отам у кишини ҳовлига таклиф қилиб, иззат-икром кўрсатди. Иккови узоқ суҳбат қуришди. Кейин у киши чиқиб келди, отам яна унинг ёнида оёқяланг юриб, эшиккагача кузатиб борди. Сўнг менга отни эгарлашни буюрди. Кейин эса отни у кишига миндириб юборишимни ва отни қайтариб олмаслигимни айтиб, қасам ичди.

У киши кетгач, отамга: «Шунча иззат-икром қилдингиз, бу киши ким ўзи?» дедим. «Жим бўл, нодон! У Андалус адиби, у ернинг адаб илмидаги имоми Ибн Абдун бўлади. «Ағоний» – у киши ёдлаган китобларнинг энг осони», деди отам».

 «Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон каримда Аллоҳнинг .марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси, Анбиё, 83оят эканлиги билдирилган. Яна Қуръонда гуноҳ қилиб, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтганлар давоми...

4263 08:45 / 09.02.2019
Жаъфар ибн Муҳаммад отасидан ривоят қилади .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу жанглардан бирида яраландилар. Бадрда қатнашганлар, муҳожир ва ансорлар у киши ётган давоми...

2786 08:05 / 28.10.2019
Илм тараққиёти борлиқдаги Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса жуфт бўлишини исбот этди. Нафақат инсон ва ҳайвонлар, балки набототлар, жамодотлар, ҳатто кўзга кўринмас давоми...

2265 15:50 / 01.09.2019
Қуръоннинг мўъжизакорлиги ҳақида гап кетганда, аввало шуни айтиш керакки, у араб тилида, араб сўз усталарини ожиз қолдириш учун юборилган Китоб бўлиб, унинг давоми...

2431 20:00 / 26.07.2019