1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кун тарихи: 7 август санаси билан боғлиқ воқеа

15:00 / 07.08.2021 1874 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2008 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида

Муқаддас ислом дини, ислом фалсафаси ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк уламо ва азиз-авлиёларнинг табаррук номлари билан боғлиқ Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Ҳазрати Имом, Шоҳи Зинда, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Кўк гумбаз, Дорус-саодат, Қосим шайх каби мамлакатимиз ҳудудидаги қутлуғ зиёратгоҳ ва қадамжоларни талаб даражасида сақлаш ва ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда «Нуроний» жамғармасининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага, ижрочи дирекцияси тузилмаси эса 2-иловага мувофиқ ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

3. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

юртимизда яшаб ўтган, ёдгорлик ва қадамжолари қутлуғ зиёратгоҳга айланиб кетган азиз-авлиё ва мутафаккирларнинг қолдирган бебаҳо меросини халқимиз, аввало ёшларимизнинг қалби ва онгига чуқур сингдириш;

ноёб тарихий-меъморий мажмуалар бўлмиш мазкур зиёратгоҳларни сақлаш, тиклаш-таъмирлаш ва янада ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш;

ушбу қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

диний таълим муассасалари учун мутахассислар тайёрлаш ҳамда диний соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш масаласида молиявий кўмак бериш.

4. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармаси фаолиятининг молиявий манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний ташкилотлар, шунингдек, юртимиздаги идора ва муассасалар, ижтимоий ташкилотлар, корхоналар, тижорат банклари ва фуқароларнинг хайрия маблағлари;

хорижий мамлакатларнинг хайрия ташкилотлари, жамғармалар, давлат раҳбарлари, дин арбоблари ва бошқа шахсларнинг хайр-эҳсонлари.

5. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармасига йўналтириладиган хайрия маблағлари учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида махсус ҳисоб рақами очилсин.

6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасига тушадиган маблағлар солиққа тортилмайди.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги «Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида»ги 364-сонли қарори иккинчи бандининг иккинчи абзацида қайд этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида ташкил этилган махсус жамғарма ҳақидаги пункт ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Махсус жамғарманинг мол-мулки ва молиявий маблағларини янгитдан тузилаётган Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси балансига ўтказиш ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таклифи маъкуллансин.

9. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги диний ташкилотлар учун коммунал хизматлар (табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик энергияси, электр энергияси, телефон, оқава сув ва маиший чиқиндиларни ташиш) бўйича белгиланган тўлов имтиёзлари ҳисобидан ҳосил бўлган маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси бюджетига ўтказилсин.

10. Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасининг Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маъмурий биносига жойлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси низомини белгиланган тартибда руйхатдан ўтказсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Қосимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2008 йил 7 август,

ПҚ-938-сон

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини яхши билиш ва ўрганиш барча мўминмусулмонларга лозим амаллардан биридир. Зеро у зоти давоми...

4663 13:30 / 07 февраль
Болага меҳрибонлик кўрсатиш отаонанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.Инсон зоти доимо меҳрмуҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам давоми...

2279 14:04 / 12.12.2018
Умумий тарзда динда ҳаддан ошиб, ғулувга кетишнинг бир қанча сабаблари бор. Улардан баъзиларини билиб олиш масалани пухта тушунишимизга ёрдам бериши турган давоми...

5148 08:04 / 07.07.2020
Жобир ибн Зайдга ўлими олдидан .Нима истайсиз, дейишди. У .Ҳасан Басрийни кўргим келяпти,, деди. Ҳасан Басрий келгач, .Мана, Ҳасан Басрий келдилар,, дейишди. Шунда у давоми...

2817 08:00 / 15.02.2020