1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Икки ҳайит намозида машруъ бўлган зикрлар

12:14 / 08.08.2019 3524 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ҳайит кечасида Аллоҳнинг зикри, намоз ва бошқа тоатлар билан машғул бўлиш мустаҳабдир. Ҳадисда ворид бўлганидек, «Ким ҳайит кечаларини иҳё қилса (уйғоқ ўтказса), қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди» ёки «Ким икки ҳайит кечасида Аллоҳ учун савоб умид қилган ҳолда қойим бўлса, қалблар ўладиган пайтда унинг қалби ўлмайди». Шофеъий ва Ибн Можалар заиф иснод ила ривоят қилишган.

Икки ҳайит кунлари такбир айтиш ҳам мустаҳаб. Фитр (Рамазон) ҳайити куни уйдан чиққанидан то намозгоҳга келгунча такбир айтилади. Қурбон ҳайитида эса, арафа кунининг бомдодидан бошлаб то ташриқ куни охиригача (асрдан кейингача) айтади.

Такбир қуйидагича айтилади:

«Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд».

Маъноси: Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Баъзилар:

«Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамду лиллаҳи касийрон ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла, Лаа илаҳа иллаллоҳ ва ла наъбуду илла иййаҳу мухлисийна лаҳуддийна ва лав кариҳал кафирун, Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу содақо ваъдаҳу ва насоро ъабдаҳу ва ҳазамал аҳзаба ваҳдаҳу Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деб айтса ҳам яхши», дейишган.

Маъноси: Аллоҳ улуғларнинг улуғидир, унга кўп ҳамдлар бўлсин. Эртаю кеч Аллоҳни поклаб ёд этурман. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга ибодат қилиб, Унинг динида холис бўламиз, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам. Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми Аллоҳ таоло учун давоми...

4361 10:14 / 12.12.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимнинг фикрига васваса келса, .Аманна биллаҳи ва биросулиҳ,, деб уч марта айтсин. давоми...

1347 09:40 / 02.06.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким кечаси .Иза зулзилатил арзу..., сурасини ўқиса, Қуръоннинг ярмини ўқигандек давоми...

2329 15:11 / 04.09.2023
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бу онамизнинг асл исмлари Ҳинддир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб .Бисмиллаҳи, давоми...

4203 11:17 / 21.06.2019
Аудиолар

232411 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150870 14:35 / 11.08.2021