1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қайси уйда Аллоҳнинг зикри бўлиб турса, ўша уй тирикдир

04:28 / 04.09.2025 1207 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي مُوسَى هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَثَلُ الْبَيْتِ الَّذِي يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ وَالْبَيْتِ الَّذِي لَا يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ مَثَلُ الْحَيِّ وَالْمَيِّتِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди», дедилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Банда ўз Роббини ҳар доим ва ҳар жойда зикр қилиши керак, шу жумладан, уйда ҳам. Қайси уйда Аллоҳ таолонинг зикри бўлиб турса, ўша уй тирикдир. Қайси уйда Аллоҳ таолонинг зикри бўлмаса, ўша уй ўликдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқадиган бўлиб, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч давоми...

1776 14:12 / 04.07.2025
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссалом қачон тўшакларига ётмоқчи бўлсалар .Аллоҳумма амтиъний бисамъий ва давоми...

2351 18:23 / 05.06.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирор киши менга салом айтса, Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради. Мен салом давоми...

2407 14:29 / 13.11.2023
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бир киши беморнинг зиёратига келса .Аллоҳумма ишфи давоми...

1095 09:30 / 22.06.2025
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021