1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Луқмамизга хушёр бўлайлик!

21:30 / 03.08.2019 2207 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мўмин банда ҳаётгузаронлик қилиши учун Аллоҳ таоло яратган ҳалол нарсаларни яхшилаб ўрганиши, касбидаги, ишидаги муомалаларда, олди-бердиларда, қайси ҳолатлари ҳалолу қайсиниси ҳаром эканлигини ўрганиб олиши фарздир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

Эй иймон келтирганлар! Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларидан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унгагина ибодат қиладиган бўлсаларингиз. (Бақара сураси 172-оят).

Аллоҳ мўмин бандаларига пок нарсаларни ризқ қилиб берганини ва улардан еб, лаззатланган бандалар ризқ берган Зотга – Аллоҳга шукр келтиришлари зарурлигини англатмоқда. Демак, нопок нарсалар ризқ эмас. Мўмин инсон Аллоҳнинг амрига биноан, доимо пок нарсани ейди. Бу илоҳий амр унинг фойдаси учундир. Пок озуқа ила озуқаланган инсон соғ-саломат бўлади. У пок нарсалардан озуқа олгани учун беморликлардан холи бўлади. Пок таом ила озуқаланиш имкони улкан неъматдир. Шунинг учун пок таомни яратган Зотга, пок таомнигина истеъмол қилишга амр этган Зотга шукр қилиш мўмин инсоннинг бурчидир.

Ояти кариманинг охиридаги

«...агар Унгагина ибодат қиладиган бўлсаларингиз» жумласидан Аллоҳнинг амрига мувофиқ пок нарсалар ила таомланиш ва унинг шукрини қилиш ҳам ибодат эканини билиб оламиз.

Ўтган оятда ризқ қилиб берилган пок нарсалардан ейишга амр қилингандан сўнг, энди келадиган оятда мўмин инсон учун емоқ ҳаром қилинган нарсалар зикр этилади.

ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ

Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни ҳаром қилди. Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. (Бақара сураси, 173-оят).

Ушбу ояти каримада мусулмонларга ҳаром қилинган нарсалардан тўрт хили зикр этилмоқда.

Биринчиси – «ўлимтик».

Яъни Аллоҳ таоло ҳалол қилган ҳайвонлардан ўзи ўлиб қолганининг гўшти ҳаром бўлади. Соф инсоний табиат ўлимтикни хоҳламаслиги ҳаммага маълум. Ўлимтикни билиб туриб ейиш учун инсонлик табиатидан чиқиш керак. Бунинг устига, ҳайвон оғир касаллик етмаса, ўзидан-ўзи ўлмайди. Касаллик билан ўлган ҳайвондаги турли иллатлар ва микроблар унинг бутун гўштига тарқалиб кетади. Тиб илми бунга ўхшаш ҳикматларни кўплаб кашф этган. Биз билмаган яна қанча ҳикмати бор.

Иккинчиси – «қон».

Яъни ҳайвонни сўйганда оққан қонини тўплаб олиб, истеъмол қилиш ҳам ҳаромдир. Сўйилган ҳайвонларнинг томирларида қолган қонлар ҳаром эмас. Сўйилган ҳайвонларнинг бўғизидан оққан қонни ҳам соф инсоний табиат инкор этади. Тиббий нуқтаи назардан қараганда ҳам, ҳайвон сўйилганда, ундаги мавжуд барча микроблар, касалликлар ва бошқа зарарли иллатлар қон билан чиқиб кетади, уларни тўплаб, тановул қилиш кони зиён. Аллоҳ таоло инсонга зарар келтирадиган нарсаларнинг барчасини ҳаром қилади.

Учинчиси – «чўчқа гўшти».

«Гўшти» дейилганидан «ёғи ёки бошқа жойи ҳалол экан-да», деган фикр уйғонмаслиги керак. Чўчқа буткул ҳаром. У ҳам нажас ва ифлос бўлгани учун ўлимтик ва қон каби ҳаромдир.

Қолаверса, чўчқа табиати бузуқ, ифлос ҳайвон, нима кўринса, еяверадиган махлуқ. Соф табиат эгалари ундан нафрат қиладилар.

Ейилган озуқа инсон вужудига сингиб, ўз таъсирини ўтказади. Масалан, баъзи дориларни ичсангиз, Аллоҳ у моддаларга берган хусусият туфайли танадаги оғриқ қолади, баъзилари истеъмол қилинса, асаб ўрнига тушади ва ҳоказо. Шунингдек, баъзи овқатлар иссиқлигингизни ошириб юборса, бошқаси совуқлигингизни оширади. Хулоса шуки, тановул қилинган озуқалар инсонга ҳар жиҳатдан таъсир ўтказади.

Тажрибалиларнинг таъкидлашларича, дунёда эркаги урғочисини қизғанмайдиган бирдан-бир ҳайвон чўчқа экан.

Тиб олимлари чўчқа гўштида қон-томир ва юрак касалликларини тарқатувчи моддалар борлигини ҳам аниқладилар. Яна бошқа кўпгина зарарлари ҳам аён бўлди. Бу ҳақда ҳатто ўзлари чўчқа гўштини истеъмол қиладиган халқларнинг вакиллари, Қуръон ва Исломдан бехабар кишилар илмий ишлар қилдилар, алоҳида китоблар ҳам ёздилар.

Тўртинчиси – «Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарса».

Яъни Аллоҳдан бошқанинг номи айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўшти. Аввалги айтган ўлимтик, қон ва чўчқа гўштларининг ҳаромлиги улардаги мавжуд нажосат ва моддий зарарлар эътиборидан эди. Аммо Аллоҳдан бошқанинг номи айтиб сўйилган ҳайвон гўштининг ҳаром бўлишида ул эътибор мутлақо йўқ, балки бошқа эътибор бор.

Аввало, шуни таъкидлаш керакки, таомларнинг ҳалол-ҳаромлигини белгилашда инсоннинг амалига қараб ҳукм чиқариладиган фақат бир ҳолат бор, у ҳам бўлса, Аллоҳ гўштини ҳалол қилган ҳайвонларни сўйиш чоғидир. Бошқа таомларда бу ҳолат мезон бўлмайди. Мисол учун, нонни ким ёпади, «бисмиллаҳ»ни айтадими-айтмайдими, барибир ҳалол бўлади. Шунингдек, мевалар, сабзавотлар ва бошқа озиқ-овқатларнинг ҳукми ҳам инсоннинг амалига боғлиқ эмас.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади .Яҳё ибн Саиднинг ҳузурида эдик. У бир кишига .Қуръондан ўқи,, деди. У Духон сурасини ўқиди. У қироатни бошлаганда Яҳё ибн Саидга давоми...

1969 08:00 / 01.08.2020
Олимларнинг тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва давоми...

4100 08:10 / 02.06.2019
2008 йил бундан 13 йил олдин ndash Ўзбекистон Республикаси Президентининг .Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия давоми...

1874 15:00 / 07.08.2021
Биринчи бобРўза араб тилида .сиём, деб аталиб, луғатда ўзни бир нарсадан тийишни билдиради.Шариат истилоҳида эса .тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани давоми...

2987 15:40 / 03.05.2019