1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бандаларга туҳфа қилинган Зулҳижжанинг ўн куни

16:13 / 02.08.2019 2735 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бандаларга туҳфа қилинган мавсумлардан бири Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳисобланади. Бу кунларни ғанимат билган, уларни бекорга ўтказиб юбормаган инсон нақадар бахтли инсондир. Бундай улуғ кунлар бандадан уни гўзал қарши олиши ва унда кўпроқ солиҳ амаллар қилишини талаб қилади. Инсон дунёда мусофир кабидир. Мусофир сафарга тайёргарлик кўриб чиқса, сафари хайрли, барокатли бўлади. Биз учун дунёдан охират сафарига тайёргарлик кўриб бормоғимиз лозимдир. Бу кунлар эса ўта қимматли ва қайтиб келмайдиган кунлардир.

Зулҳижжанинг ўн куни дейилганда бу ойнинг биринчи ўн кунлиги кўзда тутилади.

1323- عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ الْعَمَلُ الصَّالِحُ فِيهِنَّ أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَلَا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ فَقَالَ: وَلَا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ، إِلَّا رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيْءٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди.

«Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Бироқ, бир одам жони ва моли билан чиқса-ю, булардан ҳеч бири қайтмаса, бундан мустасно», дедилар».

Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ушбу ўн кунчалик», деганлари Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги, деганларидир.

Мулоҳаза қиладиган бўлсак, бу ҳадисда мазкур кунларда рўза тутиш ҳақида бевосита сўз юритилаётгани йўқ. Балки солиҳ амал қилиш ҳақида сўз кетмоқда. Нафл рўза тутиш эса энг солиҳ амаллардан бири ҳисобланади.

Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида кўпроқ солиҳ амал қилишга қаттиқ тарғиб этишдан мурод, ўша кунлари қилинадиган солиҳ амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб амал эканлиги сабабидандир.

Саҳобаи киромлар бу сўзларни эшитгунларича Аллоҳ учун энг маҳбуб солиҳ амал Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш, деб юрганлари учун «Мазкур ўн кунликдаги солиҳ амал Аллоҳ ҳузурида унинг йўлида қилинган жиҳоддан ҳам маҳбуброқми?» деб сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида қилинган солиҳ амаллар Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам афзал эканлигини тасдиқлаш билан бирга, биргина ҳолат бундан мустасно эканлигини таъкидладилар. У ҳам бўлса, Аллоҳнинг йўлида молию жони билан жиҳодга чиқиб, шаҳид бўлган одамнинг иши устун эканлигидир.

Демак, Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўпроқ солиҳ амаллар қилишга уринмоғимиз лозим.

1324- وَقَالَتْ اُمُّ سَلَمَةَ أَوْ حَفْصَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَصُومُ تِسْعَ ذِي الْحِجَّةِ وَيَوْمَ عَاشُورَاءَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ.

«Умму Салама ёки Ҳафса розияллоҳу анҳумолар дедилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжанинг тўққиз кунида ва Ашуро кунида рўза тутар эдилар».

Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Албатта, бу рўза тутиш у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажга бормаган пайтларида бўлган. Чунки Зулҳижжа ойи ҳаж ойи бўлиб, унинг тўққизинчи куни Арафот куни бўлади ва у куни рўза тутиш мумкин эмаслиги аввалги ҳадисларда зикр қилинди.

1325- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ أَحَبُّ إِلَى اللهِ أَنْ يُتَعَبَّدَ لَهُ فِيهَا مِنْ عَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ، يَعْدِلُ صِيَامُ كُلِّ يَوْمٍ مِنْهَا بِصِيَامِ سَنَةٍ، وَقِيَامُ كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْهَا بِقِيَامِ لَيْلَةِ الْقَدْرِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилинадиган маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенг­дир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ва ундан олдинги ҳадисларда Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўп ибодат қилишга, хусусан, ўша ўн кунликнинг кундузларини рўза тутиб, кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилинмоқда.

Албатта, Зулҳижжанинг ўнинчи куни Қурбон ҳайити байрами бўлиб, ўша куни рўза тутиш мумкин эмаслиги алоҳида айтилмаган, чунки бу ҳаммага маълум.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади . ,. ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга давоми...

1926 19:00 / 06.06.2020
Абду Роббиҳ ибн Солиҳдан ривоят қилинади .Макҳул оғир касалликка чалиниб, ўлим тўшагида ётганида бир неча киши уни кўргани келишди. .Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳга давоми...

2155 08:00 / 25.11.2019
Саро ибн Яҳёдан ривоят қилинади .Бир хуросонлик киши Басрада яшаш учун борбудини сотди. Пули ўн минг дирҳам бўлди. Басрага келгач, хотини билан ҳаж қилиш учун давоми...

2513 08:33 / 06.04.2020
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдилар. Тасаввур қилинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафар қилишдан ҳам ажиб давоми...

2766 17:00 / 25.02.2022
Аудиолар

213157 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132378 14:35 / 11.08.2021