1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Чеченистон Россия Федерациясидаги никоҳ энг кам бузиладиган ҳудуд деб топилди

10:40 / 10.07.2019 2470 pdf Ўқиш режими + -

Россия статистика қўмитаси жорий йил январдан апрель ойигача бўлган никоҳ ажримлари ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда РГ хабар беради.

Кўрсатилган давр мобайнида Россияда жами 184.2 минг никоҳ қайд этилган. Россия Федерация Республикаси бўйича энг кўп никоҳлар бузилаётган ҳудудлар сифатида Сахалин вилояти (минг киши учун 5.1), Карел Республикаси (4.6), Ненец автоном ҳудуди (4.5), Мурманск ва Булгород вилоятлари (4.3) кўрсатилган. Ажримлар энг кам қайд этилган ҳудудлар сифатида Шимолий Кавказ Республикалари эътироф этилган.

Маълум бўлишича, Чеченистон Республикаси энг кам кўрсаткич билан бу сафнинг бошида турибди. Яъни бу ерда ажримлар сони минг кишига 0.6 ташкил этмоқда. Ингушетида 0.8, Доғистонда 1.1, Шимолий Осетияда 1.8, Кабардино-Балкарда эса 1.9 ни ташкил этмоқда.

Маълумки Россияда туғилишлар сони камайиб бормоқда. Россия Президентининг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Анна Кузнецованинг ҳисоботида 2018 йилда Россияда туғилишлар сони 2016 йилга нисбатан 15.3 фоизга камайгани қайд этилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 9 декабрида Лондонда Қуръони карим мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда IQNA хабар беради.Тадбир Лондондаги Исломий маданият жамияти давоми...

2275 15:00 / 07.12.2018
Тошкент ислом институтининг жорий 2023 йилги битирувчиси, Мирзо Улуғбек тумани Олтин тепа жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама давоми...

1754 17:55 / 24.08.2023
Ҳаж мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муборак сафарни юқори савияда ташкил қилиш ва ҳамюртларимиз амалларини чиройли адо этишлари учун барча давоми...

2252 16:53 / 28.05.2023
Мақола мавжув эмас

4672 05:00 / 11.03.2017