1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

46-боб. Кичкина болани елкага кўтариш

12:20 / 18.06.2019 3969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

86. Бародан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, Ҳасан розияллоҳу анҳуни елкаларига кўтариб олиб: «Аллоҳим! Мен буни яхши кўраман, Сен ҳам яхши кўргин», деяётган эканлар».

Шарҳ: Ҳақиқатан ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда болажон зот эдилар. Ҳамма болаларни яхши кўриб, эркалар эдилар. Ўз набиралари имом Ҳасанни ҳам жуда яхши кўрардилар. Ушбу ривоятда у зот алайҳиссаломнинг имом Ҳасанни елкаларида кўтарганлари ҳақида сўз бормоқда. Демак, болани елкага кўтариш мумкин экан. Шу билан бирга, Аллоҳ таолодан ўз набиралари имом Ҳасанга муҳаббатини сўраб дуо ҳам қилмоқдалар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон зот бўлганлари.

2. Болани елкада кўтариш мумкинлиги.

3. Боласини яхши кўришини бошқалар олдида айтиш мумкинлиги.

4. Фарзандига Аллоҳ таолонинг муҳаббатини сўраб дуо қилиш мумкинлиги.

5. Имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг мақомлари улуғлиги.

6. Имом Ҳасан розияллоҳу анҳуга муҳаббат қилиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларига дохил бўлиш экани.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва отаонага яхшилик қилишнигни амр давоми...

3809 12:00 / 20.01.2021
Отаонага яхшилик қилиш борасидаги ҳужжат ва далилларни жамлаб, таҳлил қилган уламоларимиз бу амал жумладан, қуйидагилар ила юзага келишини айтганлар1. давоми...

3867 08:05 / 17.12.2019
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир яхшилик садақадир,, дедилар,.Шарҳ Яхшилик, у қандай бўлмасин ndash каттами, кичикми, давоми...

3074 04:00 / 03.07.2021
Отаонага яхшилик қилиш маъсият бўлмаган нарсаларда бўлиши лозимлиги ҳақидаги масаладаги асосий далиллар қуйидаги оят ва ҳадиси шарифлардир. 1. Аллоҳ таоло давоми...

2245 10:27 / 28.07.2024
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021