1446 йил 10 зулқаъда | 2025 йил 07 май, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ота-она дунёда икки марта такрорланмайди

17:00 / 20.01.2021 3221 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган

وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَآ أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيمًا۝ وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا۝

 «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт». (Исро сураси, 23-24 оятлар)

Аллоҳ таолонинг раҳмати туфайли кўзларингни очган лаҳзангдан бошлаб сени яхши кўрадиган инсон — онангдир.

Аллоҳ таолонинг мадади билан муҳаббатини кўзларида зоҳир қилмай сени яхши кўрадиган инсон — отангдир. (сен эса унга зулм қиласан)

*****

Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли онанг сени дунёга келтирган.

Аллоҳ таолонинг мадади билан отанг сенга дунёни тортиқ қилишга уринади. (агар уларни рози қилмасанг, бадбахт бўласан).

*****

Аллоҳ таолонинг фазли билан онанг сенинг ҳаётга келишингга сабаб бўлди.

Аллоҳ таолонинг фазли билан отанг сенга ҳаётда қандай яшашни ўргатади. (ўргатмаса, қийналишинг эҳтимоли бор)

*****

Аллоҳ таолонинг мадади билан онанг сени 9 ой қорнида кўтариб юради.

Аллоҳ таолонинг мадади билан отанг сени умр бўйи кўтариб юради. (сен буни сезмайсан ҳам)

*****

Аллоҳ таолонинг ёрдами билан онанг сени дунёга келтиради. Ана шунда қичқиради. Сен буни эшитмайсан.

Аллоҳ таолонинг ёрдами билан отанг сени тарбия қилиш, ёмонликдан қайтариш учун кўп йиллар қичқиради. (сен эса ундан шикоят қиласан)

*****

Аллоҳ таоло берган меҳр сабабли онанг сен касал бўлиб қолсанг, йиғлайди.

Аллоҳ таоло берган меҳр сабабли отанг сен йиғласанг, касал бўлиб қолади.

*****

Аллоҳ таолонинг раҳмати туфайли онанг сенинг оч эмаслигингга ишонади.

Аллоҳ таолонинг раҳмати туфайли отанг сенинг оч эмаслигингни билади. (сен буни англаб етмайсан ҳам)

*****

Аллоҳ таолонинг марҳамати сабабли онанг сени бағрида кўтариб юради.

Аллоҳ таолонинг марҳамати сабабли отанг сени орқасида кўтариб юради. (буни билмайсан)

*****

Аллоҳ таолонинг лутфи сабабли онанг меҳр-шафқат булоғидир.

Аллоҳ таолонинг лутфи сабабли отанг ҳикмат булоғидир. (сен эса унинг қаттиққўллигидан хафа бўласан)

*****

Аллоҳ таолонинг фазли сабабли онанг сен учун масъулиятни кўтариб юради.

Аллоҳ таолонинг фазли сабабли отанг сенга масъулиятли бўлишни ўргатади. (сен эса отам фалон ишни менга юклади деб ўйлайсан)

*****

Аллоҳ таолонинг мадади билан онанг сени йиқилишдан эҳтиёт қилади.

Аллоҳ таолонинг мадади билан отанг сенга йиқилганингдан кейин туришни ўргатади.

*****

Аллоҳ таолонинг фазли билан онанг сенга оёқда юришни ўргатади.

Аллоҳ таолонинг фазли билан отанг сенга ҳаёт машаққатларида қандай юришни ўргатади.

*****

Аллоҳ таолонинг лутфи сабабли онангни шафқатли, чиройли аёл деб биласан.

Аллоҳ таолонинг лутфи сабабли отангни жиддий, меҳрли инсон деб биласан.

*****

Аллоҳ таолонинг марҳамати сабабли онангнинг муҳаббатини туғилганингдан бошлаб ҳис этасан.

Аллоҳ таолонинг марҳамати сабабли отангнинг муҳаббатини бироз катта бўлганингда ҳис этасан.

*****

Ота-онанинг қадри пул билан ўлчанмайди.

Ота-она дунёда икки марта такрорланмайди.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғарб олимлари деярли ҳар куни одамларга бирор ижобий ишни тавсия қилмоқдалар. Ушбу тавсиялари эса кўп ўринларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2837 14:00 / 02.05.2023
Анасдан ривоят қилинади.Муҳожирлар.Эй Аллоҳнинг Расули Ансорийлар ажрсавобнинг ҳаммасини олиб кетишди,, дейишди..Йўқ, ундай эмас. Сиз уларнинг ҳаққига дуо қилиб давоми...

2686 20:00 / 13.05.2021
Онанинг фарзанддаги ҳаққи отаникидан устун экани кўпчилик биладиган маълумот. Аммо ўша ҳукмнинг далили, ҳужжати қайси оят ёки ҳадисда келганини билиш ушбу давоми...

1561 11:46 / 04.06.2024
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизнинг ходими таомини олдига олиб келса, уни ҳам ўзи билан ўтирғизсин. давоми...

1780 11:00 / 30.11.2020