1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

У кунда насаблар қолмас

11:30 / 13.06.2019 2432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Товус айтади: «Масжидул Ҳаромда тарнов остида бир кишининг намоз ўқиб, йиғлаб дуо қилаётганини кўрдим. Намозини ўқиб бўлгач, ортидан эргашдим. Қарасам, Али ибн Ҳусайн экан. Унга: «Эй Расулуллоҳнинг зурриёти! Сени намоз ўқиб, йиғлаб дуо қилганингни кўрдим. Аммо сенда уч нарса борки, улар сени хавфдан озод қилади деб умид қиламан: Расулуллоҳнинг зурриёти эканинг, бобонгнинг шафоати ва Аллоҳнинг раҳмати», дедим. Али шундай деди: «Эй Товус! Расулуллоҳнинг зурриётидан бўлишим мени қутқармайди. Аллоҳ азза ва жалланинг «У кунда ўрталарида ҳеч қандай насаблар қолмас…» деган ояти бор. (Муъминун сураси, 101-оят). Бобомнинг шафоати ҳам мени хотиржам қилмайди, чунки Аллоҳ таоло: «Улар фақат (Аллоҳ) рози бўлганларнигина шафоат қилурлар…» деган. (Анбиё сураси 28-оят). Аллоҳнинг раҳматига келсак, У Зот азза ва жалла: «Аллоҳнинг раҳмати солиҳ амал қилувчиларга яқиндир», деган. Мен ҳам ўшаларданманми, йўқми билмайман-ку!».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илоҳий каломда бир сўзки қутлуғ,Фаришталар ундан ўтмас ҳаёда.Онадан афзалроқ, отадан улуғРасулуллоҳ деган зот бор дунёда.Ўтганлар ўтдилар, келганлар давоми...

2508 11:00 / 10.10.2021
Ва одамлардан .Аллоҳга иймон келтирдик,, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар давоми...

4608 10:00 / 03.06.2019
Абдуллоҳ Ҳужрийдан ривоят қилинади .Амаким вафот этди. Бир куни уни тушимда кўрдим. У шундай дер эди .Дунё алдовчидир. Охират эса амал қилувчилар учун хурсандчилик давоми...

2153 07:10 / 11.10.2019
Муқаддас Каъба устига ёпиладиган ёпинчиқ ndash кисва ёки каъбапўш Байтуллоҳга кўрсатиладиган эътиборнинг алоҳида кўринишларидан саналади.Каъбани ёпинчиқ билан давоми...

12938 21:00 / 17.02.2019