1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда «Файзуллахўжа ўғли Муродхожи» номидаги янги жоме масжиди очилди

07:10 / 13.06.2019 2765 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳрида яна бир масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, юртимиз мусулмонлари учун ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими хабар беради.

Жорий йилнинг 12 июнь куни Учтепа туманидаги «Кўркамобод» маҳалласида «Файзуллахўжа ўғли Муродхожи» жоме масжиди расмий фаолиятини бошлади. Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этди.

Ушбу ибодат уйи 1997 йилда қурилган бўлиб, маҳаллий масжид сифатида фаолият юритиб келган. Кейинчалик «Файзуллахўжа ўғли Муродхожи» жоме масжиди 2006 йилда қайта таъмирланган.

Аллоҳ таоло ушбу мўътабар жоме масжидни халқимизга муборак айласин, янги масжидлар сонини янада зиёда қилсин.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари юртимиз бўйлаб давоми...

1621 21:30 / 27.11.2023
Баҳрайн Миллий таълим вазирлиги, Дин ишлари бошқармаси ва бошқа мутасадди давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган Қуръон мусобақасида 63 давлат ва давоми...

2667 13:30 / 06.03.2019
2024 йил 11 январь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасига пойтахтимизнинг Чилонзор туманида фаолият олиб бораётган имомхатиблар ташриф буюришди. Азиз давоми...

1725 17:14 / 12.01.2024
Аввал хабар берганимиздек, kun.uz манбасида ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг .DIALOG, лойиҳаси кўрсатувида .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ давоми...

2314 14:28 / 19.11.2021