1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

44-боб. Қизларининг ўлимини истаган кишини ёмон кўриш

14:30 / 07.06.2019 2610 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

83. Абу Раввоъдан ривоят қилинади:

«Ибн Умарнинг олдида бир киши бор эди. Унинг қизлари бўлиб, у уларнинг ўлимини тилади. Шунда Ибн Умар ғазабланиб:

«Уларга ризқни сен берасанми?!» деди».

Шарҳ: Афтидан, мазкур ота қизларни боқишдан зорланиб, уларнинг ўлимини тилаганга ўхшайди. Шунинг учун Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу унга қарши гапида ризқ ҳақида сўз юритмоқда.

Албатта, ризқ Аллоҳдан. У Зотдан бошқа ҳеч ким бировга ризқ бера олмайди. Жумладан, ота ҳам қизларига ризқ бера олмайди. Шундай экан, уларни боқишдан қочиб, ўлимини тилаш мусулмон одамга тўғри келмайди.

Болали одам уларга ўлим эмас, балки узоқ-умр, бахт-саодат тилаши керак.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Фарзандга, хусусан, қиз фарзандга ўлим тилаб бўлмаслиги.

2. Фарзанднинг ризқини ота-она бермаслиги.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. Абу Бакр ибн Ҳазм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир кишидан ривоят қилади .Мен сизларга кифоя қилиб айтаманки, Расулуллоҳ давоми...

1200 11:19 / 28.04.2025
. , . . , . . ,. .Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У гуноҳ қилган эди. У зот.Онанг давоми...

3598 16:10 / 24.02.2020
Аслида .мавло, деган сўзнинг таржимаси .хўжайин,, .валий, деган маънога яқиндир. Яъни хўжайин қулини эркалаб, унинг қадрини кўтариб, .хўжайиним,, деб чақиради. давоми...

3481 17:10 / 02.05.2019
Она ҳасратдан кўзёш тўкканида одамдан бошқа дунёдаги барча махлуқот додфарёд ураркан... Тандирдаги нонларнинг пишишини кутаётган Садафхон жўмракли қўл ювгич давоми...

3368 16:34 / 22.01.2024