1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Масиҳийлик дини

17:30 / 16.05.2019 4235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймон рамзи

Масиҳийликда ҳам худди мусулмонлардаги каби шаҳодат калимасини айтиш орқали иймон келтирилади. Бу динга киришнинг бошланиши ва асосий шарти ҳисобланади. Ҳозирги кундаги масиҳийликнинг иймон рамзини кўриниши Ийсо алайҳиссалом даврида бўлмаган. Балки мелодий 325 йил Никея қурултойидаги йиғилишда қарор қилинган.

Никея қурултойида қабул қилинган иймон рамзи:

Ягона Худога иймон келтирамиз. У ҳар нарсанинг бошидир. Осмону ерни, кўринган ва кўринмаган барча нарсани яратувчисидир.

Ягона тангри Ийсо масиҳга иймон келтирамиз. У Тангрининг ёлғиз фарзандидир. Барча нарсадан олдин Отадан туғилган. Тангридан бўлган Тангридир. Нурдан бўлган Нурдир. Ҳақиқий Тангридан бўлган ҳақиқий Тангридир. Туғилган, лек яратилмаган. Гавҳарда Отага тенгдир. У ила ҳар нарса бўлган. У башарият учун ва бизни қутқариш учун осмондан тушди. Муқаддас Руҳ орқали Биби Марямда жасадланди. Инсонга айланиб, Понтий Пилат даврида биз сабабдан хочга михланди, алам-озор чекди, вафот топиб, қабрга қўйилди. Учинчи кун китобларда келганидек тирилди. Осмонга кўтарилиб, Отанинг ўнг томонига ўтирди. Охир замонда ўликлару, тириклар устидан тугалмас мулк ила ҳукм қилмоқ учун, буюклиги ва қудрати ила яна келажак.

Қуйидаги жумлалар 381 йили биринчи Константинопол қурилтойида, Муқаддас Руҳнинг тангри сафига киритиш учун қўшимча қилинган ва Никея-Константинопол иймон рамзи номи ила аталадиган бўлган.

Ҳаёт ато этувчи Тангри, Муқаддас Руҳга иймон келтирамиз. У Ота (ва Ўғил) наздидан чиққандир. Унга Ота ва Ўғил билан бирга сажда қилинур ва мадҳ айтилур ва У пайғамбарларга ваҳий қилур.

Ягона Муқаддас, Апостоллик, жомеъаси Черковига иймон келтирамиз. Гуноҳлардан покланиш учун чўқиниш зарурлигини эътироф этамиз. Келгуси замонда ўликлар тирилиши ва абадий ҳаёт бошланишини кутиб қоламиз. Омин...

Кичик хулоса, Одам алайҳиссалом гуноҳ қилади. Тангри уни ўз раҳматидан қувади. Шундан сўнг башарият гуноҳкорга айланади. Одам алайҳиссалом ҳаром қилинган дарахт мевасидан егани учун қилган гуноҳи башариятга мерос бўлиб қолади. Тангрининг одамзодга раҳми келиб ягона ўғлини фидо қилади. У хочга михланиб ўлади ва Одам қилган гуноҳни башариятдан аритади. Ўғил Биби Марямда жасадланиб, иккинчи бор туғилади. Биринчи бор Тангридан жасадсиз туғилган бўлса, Биби Марямдан Тангри ва инсон бўлиб туғилади. Шунинг учун кўпчилик масиҳийларнинг наздида Биби Марям Тангри онасидир. Муқаддас Руҳ Биби Марямни гуноҳдан поклайди. Биби Марям соф, тоза қон ила жасадланган Тангрини туғади.

Шунинг учун масиҳий ақидаси тўрт асосий шартлар устига қурилгандир.

1. Аввалги гуноҳ ва уни мерос қолиши.

2. Тангри ягонадир, лекин уч уқнумдан ташкил топган.

3. Ийсо масиҳнинг Тангрилиги.

4. Тангрини жасадланиши, башариятни гуноҳдан қутқариш учун алам ва озорларни тотиши, сўнгра ўликлар орасидан тирилиши ҳамда осмонга кўтарилиши.

Муқаддас китоблар

Бу исм (масиҳийлар наздида) бир неча илоҳий китоблардан ташкил топган, Тангри танлаган авлиёлар, Муқаддас Руҳ ваҳйи орқали ёзишган китобларга айтилади.

Муқаддас китоблар 66 та бўлиб, Эски Аҳд ва Янги Аҳд қисмларга бўлинади. Шулардан 39 таси Эски Аҳд, 27 таси Янги Аҳд туркумига киради. Бу китобларни ёзилиш тарихи мелоддан аввалги 1500 йилдан мелодий 89 йилгача деб тахмин қилинган. Муқаддас китобларнинг муаллифларини аксари мажҳулдир. Мелоддан аввалги 1512 йилда ёзилиши бошланган Муқаддас китоб силсиласига доир Таврот китоби Мусо алайҳиссаломга нисбат берилган бўлса-да, аниқ муаллифи номаълум шахсдир. Чунки бу китобда келган баъзи жумла (оят)ларни шак-шубҳасиз Мусо алайҳиссалом ёзган эмас. Мисол учун Мусо алайҳиссаломнинг вафотлари ва қабрга қўйилишлари ҳақида келган оятлар. Шу жумладан мелодий 89 йилда ёзилган деб тахмин қилинган Юҳаннога нисбат берилган Инжилнинг ҳақиқий муаллифи ҳам ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда.

Муқаддас Китоб тиллари:

Иброний – Эски Аҳднинг тили бўлиб, яҳудий тилидир.

Арамий – бу тил буюк Искандар келгунига қадар Ўрта Шарқда кенг тарқалган.

Юнон – Янги Аҳд тили бўлиб, Ийсо алайҳиссалом даврида давлат тили ҳисобланган.

Эски Аҳд Ийсо алайҳиссаломдан олдин ёзилган китоблар бўлиб, булар:

1.Таврот:

1) Ибтидо

2) Чиқиш

3) Левилар

4) Саҳрода

5) Қонунлар

2. Тарихий китоблар:

6) Ёшуа

7) Ҳакамлар

8) Рут

9) 1- Шоҳлар

10) 2- Шоҳлар

11) 3- Шоҳлар

12) 4- Шоҳлар

13) 1- Солномалар

14) 2- Солномалар

15) Эзра

16) Нахимиё

17) Эстер

3. Шеърий китоблар

18) Аюб

19) Забур

20) Ҳикматлар

21) Воиз

22) Қўшиқ

4. Пайғамбарлар китоби

23) Ишаё

24) Еримиё

25) Марсия

26) Ҳизқиё

27) Дониёр

28) Ҳўшия

29) Йўэл

30) Амос

31) Ободиё

32) Юнус

33) Михо

34) Нохум

35) Ҳаваққуқ

36) Зафаниё

37) Хаггей

38) Закариё

39) Малахи

Бу китоблардан ташқари яна бир қанча китоблар бор. Уларни масиҳийлик йўналишларининг баъзилари тан олмаган. Лекин тан олган йўналишлар ҳам бўлиб, уларни Муқаддас Китоблар сирасига киритган. Яъни, протестант йўналиши Эски Аҳд силсиласига кирувчи юқоридаги 39та китобни тан олган. Бошқаларини эса, ваҳий бўлишга лойиқ эмас, аниқроғи, Тангри томонидан нозил қилинмаган деб ҳисоблаб, Муқаддас Китоб жумласига киритишмаган. Ваҳоланки, католик ва ортодоксал йўналишлари бу китобларни тан олишади, Тангри томонидан нозил қилинган ваҳий деб ҳисоблашади. Бу икки мазҳабда юқоридаги китобларнинг сони ҳақида ихтилоф мавжуд. Католиклар 39 та китобга қўшимча яна 7 та китобни тан олишса, ортодоксаллар наздида 12 тадир. Қуйида бу китобларнинг жадвали:

1. 2-Эзра. (14 боб)

2. Тубиё. (9 боб)

3. Яҳузит. (16 боб)

4. Забурнинг 151-боби

5. Сулаймон ҳикматлари (19 боб)

6. Ясуъ Сирохнинг ҳикматлари. (51 боб)

7. Еримиё мактуби. (1 боб)

8. Борух. (5 боб)

9. Биринчи Маккобий. (16 боб)

10. Иккинчи Маккобий. (15 боб)

11. Учинчи Маккобий. (7 боб)

12. Учинчи Эзра. (16 боб)

Булардан ташқари, яна ўттиздан ортиқ китоблар бор, аммо уларнинг фақат номигина қолган, ўзи эса, йўқолган. Шуларнинг баъзиларини келтирамиз.

1Жангнома.

«Шу сабабдан “Эгамизнинг жангномаси” китобида Суфа ерларидаги Воҳиб шаҳри ва сойликлар эсланади». (Саҳрода, 21/14)

2Ёшур.

«Қуёш ҳам, ой ҳам қимирламай, халқ ўз душманларидан қасос олмагунча, осмонда тўхтаб тураверди. “Ёшур” китобида шу ҳақида ёзилган». (Ёшуа, 10/13) ва (2-Шоҳлар, 1/17)

3Сулаймоннинг ишлари.

«Сулаймоннинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, унинг донишмандлиги ҳақида “Сулаймоннинг ишлари” китобида ёзиб қолдирилган». (3-Шоҳлар, 11/41)

4Марсиялар.

«Еремиё пайғамбар шоҳ Йўшиёга атаб марсия айтди. Шу кунга қадар эркак ва аёл қўшиқчилар Йўшиёни хотирлаганларида шу марсияни айтишади, бу Исроилда одат бўлиб қолди. Бу марсия қўшиғи “Марсиялар” китоби таркибига киритилган» (2-солномалар, 35/25)

5. Йўшиёнинг бошқа ишлари.

«Йўшиёнинг бошқа ишлари, Эгамизнинг қонунига биноан олиб борган содиқ фаолияти, ҳаётидаги барча воқеалар, бошдан охиригача “Исроил ва Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган» (2-солномалар, 35/26-27)

Ва ҳоказо...

Янги Аҳд Ийсо (а.с.)дан кейин ёзилган бўлиб, булар:

1. Инжиллар:

1) Матто;

2) Марк;

3) Луқо;

4) Юҳанно.

2. Амаллар:

5) Ҳаворийлар.

3. Павел мактублари:

6) Римликлар;

7) 1-Корифинлик;

8) 2-Корифинлик;

9) Галатиялик;

10) Эфеслик;

11) Филиппилик;

12) Колосалик;

13) 1-Салоникалик;

14) 2-Салоникалик;

15) 1 Тимотий;

16) 2 Тимотий;

17) Титус;

18) Филимон;

19) Иброний;

4. Бутрус ва Ёқуб мактублари:

20) 1-Бутрус;

21) 2-Бутрус;

22) Ёқуб;

5. Юҳанно ва Яҳудо мактублари:

23) 1-Юҳанно;

24) 2-Юҳанно;

25) 3-Юҳанно;

26) Яҳудо.

6. Туш китоби:

27) Ваҳий.

Бундан ташқари, яна 118 тага яқин Инжил бор. Бироқ бу Инжиллар Черков томонидан тан олинмаган, апокириф ҳисобланади, аксарияти йўқ қилинган.

Шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

1) Ийсо забури;

2) Барнабо инжили;

3) Яъқуб инжили;

4) Тумо инжили;

5) Ийсо ёшлиги;

6) Барнабо мактублари;

7) Барнабо амаллари;

8) Филипп инжили;

9) Бутрус инжили;

10) Яхудо Искариот инжили.

Ва ҳоказо...

(давоми бор)

Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ (инжилшунос).

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Саъид анНаҳид АлАховайн университети.Фас шаҳри чинакам исломий шаҳарнинг тимсолидир. Шаҳар энди қурила бошлаган пайтда муайян тартибга кўра ташкил давоми...

2345 13:05 / 26.11.2019
Католик оламини алдаб папалик курсисига бир аёл ўтиради. Шундан сўнг, бир қонун ихтиро қилишади. Унга кўра, янги папалик курсисига ўтирган кимса, ўртаси тешик давоми...

5856 16:30 / 09.04.2019
.Шарқ ва Ғарб. Уларнинг қони ҳам, қон айланиши ҳам турлича. Бироқ баъзан қон алмаштириб туриш ҳаётий заруратга айланади,Джон Голсуорси Форсайтлар ҳақидаги давоми...

2007 09:00 / 27.06.2021
Мусулмон давлатида яшаётган иймонлиИсломли кишилар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда давоми...

2229 17:00 / 13.05.2022
Аудиолар

135314 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55565 14:35 / 11.08.2021