1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг раҳмати

20:00 / 14.05.2019 3309 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодат эканлигини билади.

Аллоҳ таоло хамрни ва унинг ҳукмида бўлган барча маст қилувчи нарсаларни ҳаром қилди. Чунки, у нарсаларда биз учун улкан зарарлар бордир.

Аллоҳ таоло қиморни ҳаром қилди. Чунки, унда зиёнга учраш, бир-бирини ёмон кўриш, бир-бирига душманлик қилиш бордир.

Аллоҳ таоло зинони ҳаром қилди. Чунки, унда насабларнинг аралашиши, нафсларнинг оғишга, шаҳватларга ва ҳавога тобе бўлиши бордир.

Аллоҳ таоло никоҳни ҳалол қилди. Чунки, унда интизом, поклик, масъулият, қалб сокинлиги бордир.

Аллоҳ таоло чўчқа гўштини ҳаром қилди. Ҳозирги кунда бизга маълумки, тўнғиз гўшти грипп вируси, тасмасимон гижжа (солитёр)нинг манбаидир. Бу вирус инсонда қалб қаттиқлигини пайдо қилади.

Агар биз ўсимлик ейдиган ҳайвонлар, масалан, кийик, қуён, от, туя, товуқ кабиларга яхшилаб назар соладиган бўлсак, уларнинг барчаси ювош, мулойим, нозик ҳайвонлар эканини кўрамиз.

Аммо гўштхўр ҳайвонлар, масалан, йиртқичлар, йўлбарслар, қоплонлар, бўрилар, тулкилар, бургутлар, лочинлар қаттиққўл, қўпол, ваҳший, зараркунанда эканини кўрамиз. Буларнинг гўштини еган кимсада улардаги хусусиятлар, сифатлар ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Ундай ҳайвонларнинг гўштини еган кимсалар қўпол, жаҳлдор, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, ҳамиятсиз, зараркунанда бўлиб қоладилар.

Энди бу йиртқич ҳайвонларнинг ичида энг зарарлиси тўнғиз гўштидир. Шунинг учун юқорида санаб ўтилган гўштхўр ҳайвонлар ҳам, тўнғиз гўшти ҳам ҳаром қилинган. Уларда яна қандай зарарлар борлигини Аллоҳ билади, биз билмаймиз.

Аллоҳ таоло бизга меҳрибонлиги, раҳмати кенглиги учун зарарли, нопок нарсаларни ҳаром қилиб, фойдали, пок нарсаларни ҳалол қилган. Шунингдек, ибодатларни ҳам Ўзининг раҳмати ўлароқ бизга фарз қилган, буюрган.  

Интернет материалларидан 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил,, деган.Шарҳ Қуръонни тартил билан ўқиш деб уни донадона қилиб, ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариб, оятларини давоми...

7169 11:45 / 02.05.2019
Баъзида киши таҳажжуд намози ўқийдиган одамлар билан бирга тунаб қолиши мумкин. Улар кечанинг кўп қисмини намоз ўқиш билан ўтказишар экан. У эса маълум соатдагина давоми...

2874 11:04 / 07.02.2019
Қуръонга ҳақ олса бўлади дейдиганлар, мана саҳобалар Қуръони Каримни ўқиб дам солиб ҳақига бир неча қўйни олдилар, бу ишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

5836 14:05 / 19.10.2019
Сафвон ибн Амрдан ривоят қилинади .Язид ибн Ҳусайн Сукуний Ҳимс шаҳрига волий бўлганда Язид ибн Майсарага шундай мактуб йўллади .Эй Абу Юсуф, бу султондан давоми...

2210 07:10 / 03.06.2019
Аудиолар

231217 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149745 14:35 / 11.08.2021