1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Grand ta’lim»га Малайзия университети ректори ташриф буюрди

16:00 / 14.05.2019 2638 pdf Ўқиш режими + -

Яқинда «Grand ta’lim» муассасасининг Чилонзор туманидаги асосий биносида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу суҳбатга Малайзия Ислом билимлари университети (University Sains Islam Malayziya) ректори, Дато профессор Мусо Аҳмад жаноблари раҳбарлигидаги жамоа ташриф буюрди.

Азиз меҳмонларни «Grand ta’lim» бош директори Музаффар Саттиев бошчилигидаги илмий педагогик кенгаш аъзолари, устоз ва ходимлари ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олдилар. Учрашувда «Grand ta’lim» бош директори профессор Мусо Аҳмадни ва университет жамоасини, шу билан бирга Малайзия халқини моҳи Рамазон ойи билан муборакбод этиб, ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдирди.

Давра суҳбатида икки давлатнинг таълим муассасаси ўртасида қатор келишувлар ва режалар белгилаб олинди.

Шундан сўнг малайзиялик меҳмонларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги янги мажмуа ва жоме масжиди, «Hilol-nashr» нашриёти ҳамда китоб дўкони таништирилди. Шунингдек, янги қурилган жоме масжид имом хатиби, «Hilol-nashr» нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув сўнгида меҳмонлар самимий таклиф ва эҳтиром учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Маълумот ўрнида, шу йилнинг 15-22 март кунлари «Grand ta’lim» нодавлат таълим муассасасининг устоз-мураббийлар жамоаси Малайзия Ислом билимлари университети (University Sains Islam Malayziya)га ташриф буюриб, ректор бошчилигидаги университет устозлари билан учрашув ва тақдимот ўтказиб келишган.

 Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил 29 июнь куни пойтахтимиздаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме, масжидида буюк ватандошимиз имом Абу Ийсо Муҳаммад Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг давоми...

1932 22:34 / 29.06.2021
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони ҳукумати айрим талаблар асосида инсонларга ҳаж сафари учун рухсат беришга қарор қилди, деган мазмунда давоми...

2328 16:38 / 31.05.2021
.Ўзбекистон Республикасининг АҚШ ва Канададаги элчихонаси номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси аъзоларини, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан Тошкент, давоми...

2613 16:22 / 21.04.2022
Қримда .Азон садоси, номли танловнинг саралаш босқичлари бошланди, дея хабар берди islam.ru манбаси. Биринчи тур босқичлари Первомайское Журчи қишлоғида бўлиб ўтди. давоми...

2003 13:00 / 06.03.2021