1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзанинг асли ва вақти баёни (иккинчи мақола)

10:00 / 11.05.2019 2737 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«У(рўза)ни қийналиб тутадиганлар зиммасида мискин таоми фидя бордир» ояти нозил бўлганида ким хоҳласа, оғзи очиқ юрар ва фидя берар эди. Бу ҳол то ундан кейинги: 

«Бас, сиздан ким шу (Рамазон) ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин» ояти нозил бўлгунча давом этди. Шу билан олдинги оятни насх қилди».

Шарҳ: Ушбу ривоятда рўза тутиш дастлаб жорий қилинган пайтда Ҳакийму Хобир бўлмиш Аллоҳ таоло томонидан кишиларни бу ибодатга аста-секин тортиш учун қўлланган баъзи чоралардан бири ҳақида сўз кетмоқда.

Рўза аввал жорий қилинганда мусулмонлар икки ишдан бирини танлаш имконига эга бўлган эканлар. Хоҳласин, рўза тутсин. Хоҳласин, рўза тутмай, бир мискинни тўйдирсин. Демак, бир мискинни тўйдириш ҳам рўза тутганнинг ўрнига ўтган. Маълум вақт ўтиб, одамлар анча ўрганиб қолганларидан кейин бу ихтиёрийлик бекор қилиниб, ҳар бир қодир кимса рўза тутишга мажбур эканлиги ҳақида оят нозил бўлган.

Фақат ўта қариб қолганлиги ва сурункали, тузалишидан умид йўқ беморликка мубтало бўлганлиги сабабли рўза тута олмайдиган кишиларга нисбатангина фидя беришга рухсат этилган.

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Токи тонг пайтида сизга оқ ип қора ипдан ажрагунча...» ояти нозил бўлганда:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен кечадан кундузни билиш учун ёстиғим остига икки арқонни – бир оқ арқонни, бир қора арқонни қўйганман», дедим.

Бошқа ривоятда:

«Тунда қарай бошладим, ажратиб бўлмаяпти-ку!» дедим».

У зот алайҳиссолату вассалом:

«Ёстиғинг кенг экан. У кечанинг қоронғилиги ва кундузнинг ёруғлигидир», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ривоятда рўза ибодати янги жорий қилина бошлаган пайтда бўлиб ўтган латиф ҳодисани келтириш орқали оғизни қачон бекитиш кераклигиинг ҳукми баён этилмоқда.

Маълумки, Аллоҳ таоло оғизни бекитадиган вақтнинг ҳукмини маълум қилиш учун:

«Токи тонг пайтида сизга оқ ип қора ипдан ажрагунча енглар, ичинглар» деган оятни нозил қилган.

Ушбу оят нозил бўлганида баъзи кишилар, жумладан, Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳу ҳам зикр қилинган «ип»дан мурод мажозий «ип» эканлигини англаб етмаганлар. Шунинг учун ҳам саҳарлик пайтида битта оқ рангли, битта қора рангли арқонни олиб, уларнинг ранги қоронғида кўзларига алоҳида кўрингунча саҳарлик қилишга ўтганлар. Лекин бу ишларида ноқислик сезиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилганлар ва у зот оятда зикр қилинган ипдан мурод арқон эмас, кечанинг қоронғилиги ва кундузнинг ёруғлиги эканлигини тушунтириб берганлар.

Демак, рўза тутмоқчи бўлган одам тонг отгунча саҳарлик қилиши мумкин экан. Тонг отгандан сўнг эса саҳарликни тўхтатмоғи вожиб бўлади. Акс ҳолда рўзаси рўза бўлмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизни давримизда кўп тилни билувчи қобилият эгаларини полиглот ndash юнончадан, кўп тиллиrdquo дейишади. Келиб чиқишлари турлича, турли замон ва маконларда яшаган давоми...

3458 06:00 / 23.06.2020
Ҳадис ўқиш ибодатдир Ҳадис ўқиш ибодатдир, ҳадис ўрганиш савобдир. Қолаверса, ҳадиси шарифларда икки дунё саодатининг калити мавжуддир. Уларда ҳаётимизнинг ҳар давоми...

2300 11:05 / 21.08.2019
Халқимиз ичида Аллоҳга муқарраб инсонлар кўп бўлган. Бутун вужуди, қалби покиза, муттақий зотларнинг дуолари боис элюрт осойишта яшаган, дастурхонлари давоми...

14490 16:00 / 01.02.2019
Усмон бин Савда Тафовийдан ривоят қилинишича, у кишининг онаси Роҳиба исмли обида аёлларидан бўлган экан. Онаси ўлимидан олдин бошини осмонга кўтариб, Эй, менинг давоми...

3794 04:05 / 02.12.2018
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021