1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тил - миллат кўзгусидир

19:24 / 05.05.2019 5816 pdf Ўқиш режими + -

Она тили - муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади.

Тил - миллатнинг кўзгуси бўлиб, унда тарих - ўтмиш ва келажак жонланади.  “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур” - дея эътироф этади Абдулла Авлоний. Маълумки, энг катта хиёнат эътиқодга бўлган хиёнатдир. Бизнинг эътиқодимизнинг узвий бир жиҳати ҳам тилимизга бўлган эътиборимиз биландир. Демак,  тилнинг софлигига путур етказаётган ғаламислар бугунги куннинг энг катта хоинлар десак тўғри бўлади.

Афсуслар бўлсинки, ҳозирда баъзи бир фитначилар ижтимоий тармоқда она тилимизга бўлган ҳурматни йўқотмоқдалар. Аҳолиси 90% ўзбеклар бўлган мамлакатда иккинчи давлат тили дея, рус тилига урғу беришмоқда. Бу “ишлар” нинг орқасида қандайдир мақсадлар борлиги барчага маълумдир.  Дунёда 40 та йўқолиб кетиш хавфи бўлмаган тиллар мавжуддир. Қувонарлиси шундаки бизнинг она тилимиз ҳам ушбу тиллар оиласига киради. Сабаби бизнинг тилимизда ёзма манбалар, қўлёзмалар, қадимий ва замонавий адабиётлар  кўпдир.  “Тилнинг софлиги миллатнинг софлигидир” – дейилади. Демак шундай экан тилимизнинг қадрини ва  вазнини буюк эътиқод даражасида авайлашимиз зарур.


Тошкент шаҳар Бош имом хатиби:
Раҳимберди домла Раҳмонов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қишки таътил давомида Гарвард университетининг 30 нафар мусулмон талабалари учун Макка ва Мадина шаҳарларига саккиз кунлик саёҳат уюштирилди. Ҳодисанинг давоми...

2968 14:00 / 27.02.2019
Саудия Арабистони янги ҳижрий йил учун улкан стратегик режани тақдим этди. Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бошқарма бошлиғи шайх Абдураҳмон асСудайс давоми...

1851 14:37 / 20.07.2023
Бугун 12 август куни .Hilolnashr, нашриётининг мажлислар залида .Hilol, диниймаърифий, ижтимоийадабий журналнинг 50юбилей сони нашр этилиши муносабати билан давоми...

1643 15:02 / 12.08.2023
Германиянинг Гамбург шаҳри яқинидаги .Вайсал Қароний, номидаги масжидга чоршанба куни номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда iqna хабар давоми...

1979 10:30 / 06.07.2019
Аудиолар

211723 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130972 14:35 / 11.08.2021