1447 йил 20 шаъбон | 2026 йил 08 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз масжидларида рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди

16:08 / 30.03.2021 2445 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.

Жумладан, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг  10 апрель, шанба куни «Озодалик куни» ўтказилади.

Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.

Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади.

Имом-хатиблар тамонидан ОАВ ва Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган чиқишлари қилинади. Шунингдек масжидлардаги Таровеҳ намозларининг шукуҳи, мўмин-мусулмонларнинг хушкайфияти ҳам кенг ёритилади.

Аллоҳ таоло юртимиз ва дунё мусулмонларини Рамазон ойига эсон-омон етказиб, Ўзи рози бўладиган тарзда ўтказишимизни насиб айласин. Ушбу улуғ ойда бўладиган тоат-ибодатлар ва дуо илтижоларимиз сабабидан бутун дунёдан вабо ва офатларни кўтарсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, бир гуруҳ имомхатибларимиз АҚШнинг Синсиннати шаҳрига етиб келдилар.Уламоларимиз Синсиннати шаҳрида ватандошларимиз томонидан давоми...

2024 05:08 / 24.04.2022
Жорий йилнинг 18 август куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар онаВатанга етиб келдилар. ЖиддаТошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига келган давоми...

2036 10:00 / 19.08.2019
2025 йилги муборак Рамазон ойида Республикамиз масжидларида хатми Қуръон тадбирларида иштирок этувчи қориларни саралаб олиш мақсадида барча вилоятларда давоми...

1132 17:14 / 17.02.2025
Саудия Арабистони расмийлари Саудия миллий авиакомпанияси йўловчиларига чипта билан бирга 96 соатлик туристик виза олиш имконини берувчи янги дастур давоми...

3912 15:24 / 02.02.2023