1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Исломий ечим

08:10 / 28.04.2019 4154 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз туғибди. Ҳамшираларнинг хатоси сабаб ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди. Шунда ДНК текширувини ўтказишибди. Натижалар бир-бирига шу даражада яқин бўлганидан муаммони ҳал қилa олишмабди. Ҳамма ҳайратда эмиш. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, аёқ тираб олишибди. Шунда шифокорлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга масъулларга хабар етказишди. Масъуллар эса: «Бу муаммога мусулмонлардан бошқа ҳеч ечим топа олмайди», дейишибди.

Шундан сўнг Саудия Арабистони мамлакатидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат мана шу тарзда кечибди… Америкалик масъул:

– Динингизда ҳар бир муаммога ечим борлигига даво қиласизлар-а?

Олим:

– Ҳудди шундай.

Шунда америкалик бўлган воқеани айтиб берибди.

Олим эса шундай жавоб қилибди:

– Бунинг ечими жуда оддий. Ҳар бир аёлни сутидан бир неча томчи олиб, уни текширинглар. Қайси бирининг сути озуқавий моддаларга бой, тўйимли бўлса, ўғил ана ўша аёлники. Қайси бирида озуқавий моддалар оз бўлса, ўша қиз туққан бўлади.

Шифокорлар икки аёлнинг ҳам сутларидан намуналар олишибди. Уни диққат ва синчковлик билан текширишибди. Натижа маълум бўлибди. Ким ўғил, ким қиз туққани аён бўлибди. Шифокорлар бу ишдан ҳайратга тушибдилар. Ва олимдан:

– Сиз ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққанникига қараганда озуқавий моддаларга бой эканлигини қаердан биласиз? – деб сўрашибди.

Олим эса:

– Буни Қурондаги оят исботлаб турибди. Аллоҳ шундай дейди: «…бир ўғилга икки қиз улушичадир…» (Нисо сураси, 11-оят), – деб жавоб қилибди.

Анвар Абдуллоҳ тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳабиб ибн Муҳаммаднинг дунёдан юз ўгиришига Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг мажлисига қатнаши сабаб бўлган. Унинг қалбига Ҳасан Басрийнинг насиҳати ўрнашган эди. давоми...

4633 14:00 / 20.05.2022
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда юз марта .Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака анта давоми...

4200 11:00 / 17.03.2020
Фазл ибн Абу Айёшнинг мавлоси Анбардан ривоят қилинади .Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг ҳузурида ўтирган эдим, бир киши келиб, .Фалончининг олдидан ўтиб қолувдим, сизни давоми...

2294 07:10 / 06.09.2019
Риёзиёт олими алХоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай дедиАгар инсон яхши ҳулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни давоми...

4585 12:05 / 29.07.2019
Аудиолар

230224 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148801 14:35 / 11.08.2021